Марказий Осиё минтақасида конструктив ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси

22.07.2024 16:07:59

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда ҳамда мазкур минтақанинг халқаро майдонда умумий сиёсий куч сифатида намоён бўлишида марказий ўринни эгаллаб келмоқда.

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувининг йўлга қўйилиши муҳим воқелик бўлди. Шубҳасиз бундай учрашувлар орқали минтақа мамлакатларининг барча соҳалардаги ҳамкорлигида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Кўп йиллик музокаралар натижасида узоқ вақтдан буён ҳал этилмаган қардош қирғиз республикаси билан чегараларнинг белгиланиши бўйича масала ҳал этилди.

Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида эришилган келишувлар бунинг ёрқин исботидир.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо транзит алоқаларини мустаҳкамлашда Президентимиз таъкидлаганидек, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш стратегик лойиҳаси бўйича уч томонлама битим имзолангани тарихий воқеа бўлди.

Сўнги саккиз йилликда Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва бошқа ҳамкорлик алоқаларининг изчил ривожланиши гувоҳ бўлаяпмиз.

Биргина туризм йўналишида мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижий сайёҳларнинг катта қисми қўшни давлатлар фуқаролари ҳиссасига тўғри келаётганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

Умуман олганда Ўзбекистондек, халқаро транспорт йўли чегараланган давлат учун яқин қўшничилик муносабатлари ҳар қачон стратегик аҳамиятга эга бўлиб қолаверади.

Дилором ШАМСИЕВА,
Халқ депутатлари
Навоий 
вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+