Молиявий ва рақамли бозорларнинг самарали ишлаши учун шароит етарлими?

15.08.2022 17:08:26

2022 йил йил 15 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бозорида контрафакт, қалбакилаштирилган маҳсулотлар учрамоқда. Қолаверса, контрафакт кимёвий воситаларни йўқ қилиш масалалари тартибга солинмаган. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлар ва кимёвий воситалардан фойдаланишнинг кенгайиши тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, хавфли кимёвий моддаларнинг қишлоқ хўжалигига таъсирини мақбул хавф даражасига қадар камайтиришни тақозо этмоқда.

Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар соҳа ривожига, ўз ечимини кутаётган масалаларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан самарали фойдаланиш белгиланган нормаларга мувофиқ йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ошириш, ташқи бозорга чиқишга кўмаклашувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш, қалбаки ўсимликларини ҳимоя қилиш кимёвий воситаларни республика ҳудудига олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш устидан назоратни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Қизғин ўтган йиғилишда қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, депутатлар “Рақобат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+