Муаммо ўрганилди ва ечилди

10.06.2021 15:06:54

“Адолат” СДП Оққўрғон тумани Кенгаши фаоллари партиянинг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида тумандаги “Мустақиллик”, “Бирлик” маҳаллалари вакиллари ва фаоллари билан учрашди.

Кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган, узоқ йиллардан буён ҳал этилмай  келаётган ҳудуддаги таъмирталаб ички йўллар бўйича  маҳалла фаоллари  “Адолат” СДП Оққўрғон  туман Кенгаши раиси Хуршид Турдиқуловга  мурожаат қилишди.

Хуршид Турдиқулов  ва Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгаши депутати Алишер Қурбоновлар томонидан мурожаат ўрганилди ва туман ҳокимининг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Т.Шимтемировга депутатлик сўрови юборилди. Ва ниҳоят, ички йўлларнинг 7 км.  қисми  сифатли асфальтлаштирилди.

  

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+