Муаммолар ечими депутат назоратида

20.01.2022 13:01:47

Маҳаллий кенгаш депутатларининг фаоллиги ортиб боряпти. Жойлардаги муаммоларнинг ечимини топишда уларнинг ташаббускорлиги  сайловчиларни қувонтирмоқда. Халқ депутатлари Жалакудук туман  кенгаши  депутатларининг кейинги йиллардаги фаолиятида буни аниқ кўриш мумкин.

   Депутат Тўйдихон  Алибоеванинг   тумандаги   Бойчеки маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб сайловчилар билан учрашуви ҳам самарали бўлди. Халқ вакили  ҳудуддаги  сув, электр хамда  йўл билан боғлиқ   муаммоларни ўрганди. Ички кўчаларни асфалътлашга алоҳида эътибор қаратди. Аниқланган камчиликлар бўйича маҳаллага етиб келган масъул корхоналарнинг  вакиллари  ишга киришди.

Муаммолар ечими депутат назоратида.

“Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши

матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+