Навоий келгусида мамлакат иқтисодиётининг драйверига айланади

29.11.2022 14:11:27

Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан жуда кўплаб лойиҳалар илгари сурилди. Бу ўз навбатида йиллар давомида вилоятда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш бўйича муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.

Мазкур ташриф вилоятимиз аҳли учун тарихий аҳамият касб этди десак муболаға бўлмайди. Боиси, юртбошимизнинг вилоят фаоллари билан бўлган учрашувида кўтарилган масалалар ҳар бир фуқаро хонадон ва маҳалла учун катта имконият эшикларини очиб берди.

Бир сўз билан айтганда фуқароларимизнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун энг зарур масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Хатирчи туманининг олис Лангар қўрғонида кўп қаватли бинолар ҳамда болалар дам олиш масканини қурилишига доир ташаббуслари таҳсинга лойиқ.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уланинг имкониятларини рўёбга чиқариш бўйича қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, умумтаълим мактабларидаги клублар ва спорт заллари дарсдан сўнг кўпинча қулф осилган ҳолда турганлигини бундан кечаю-кундуз унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Ҳар бир маҳаллаларда ҳафтасига икки кун шеърхонлик, мушоира ҳамда гулхан атрофида давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича турли хил тадбирларни ташкил этиш таклифини билдирди. Бу эса ёшларимизни ҳаётда ўз ўринларини топишларида муҳим ўрин тутиши шубҳасиздир.

Учрашувда қайд этилганидек, глобал вазият кўрсатаябдики, олдимизда турган муаммоларни ҳар бир давлат, ҳар бир фуқаро фақатгина ўз билимимиз ўз куч ва иродамиз билан ҳал этишимизни англатмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимиздаги ижтимоий – иқтисодий муаммоларни ҳал этишда тўртта муҳим ташаббусни айниқса муҳим аҳамият касб этди.

Биринчи ташаббус вилоятдаги электр-энергиясини тежаш бўйича намуна бўлиши корхона ва ташкилотларга қуёш панелларини ўрнатиш; «Яшил макон» лойиҳаси бўйича ҳам вилоят намуна бўлиш лозимлиги, Жумладан, фермерлар томонидан дала четларига тут ва узум экиш тизими йўлга қўйилади, ҳар бир маҳаллада райҳон, ялпиз экиб қайта ишлаш ва сотиш тизимини йўлга қўйилиши; вилоятдаги яйловлардан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш орқали қўйчилик ва эчкичиликни кескин ривожлантириш бунинг учун вилоятга 200-300 минг бош қўй эчки келтирилади; вилоятдаги инфратузилма объектларини қурилишида 30 фоизгача ресурсларни 30 фоизгача тежаш бўйича намунавий ҳудудга айлантириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Ушбу ташаббусларни амалга ошириш орқали бир йил давомида вилоятни ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилган ҳудудга айлантириш юзасидан барча раҳбарларни бир ёқадан бош чиқариб ишлаш тўғрисида топшириқлар берди.

Умуман олганда учрашувда кўтарилган барча ташаббус ва ғоялар мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларимиз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Биз «Адолат» СДПнинг маҳаллий Кенгашлардаги барча депутатлик гуруҳлари томонидан мазкур вазифаларни ижросини таъминлашга бугундан киришамиз.

Ҳар бир раҳбар мансабдор шахс кабинетида ўтирмасдан жойларда халқ билан юзма-юз мулоқот қилиб, фуқароларни муаммоларини ечиш бўйича ўзини фаоллиги ва ташаббускорлигини кўрсатиши лозимлигини таъкидлади.

Шахсан мен ўзим халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сифатида йиғилишда иштирок этиб, халқимиз олдидаги бурчларимизни чуқур англаган ҳолда ўн карра шижоат, масъулият ва ташаббускорлик ҳамда тезкорлик билан ишлаш бўйича ўз олдимга  улкан мақсадларни қўйдим.

Рустам Хайитов,

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+