Нега Роҳила Кенжаева “Аёллар дафтари”даги рўйхатдан чиқарилди?

04.05.2021 13:05:35

Истиқболлик Роҳила Кенжаева “Аёллар дафтари”даги рўйхатдан чиқарилди. Айримлар ҳаёлига келганидек, “расмиятчилик” билан эмас. Кўпчиликнинг хабари бор. Вилоят Кенгашининг депутати Гулбека Қўчқорова сайловчилари билан ҳар гал учрашувда эҳтиёжманд оилаларга бориб, яшаш шароитини ўрганади. Биринчи галда “Қандай ёрдам кўрсатилса, камбағалликдан чиқариб, доимий даромад манбаини яратиш мумкин?” деган саволга жавоб излайди. Шу туфайли 10-15 та оилага бир сўз билан айтганда, “қармоқ” тутқазиб улгурди.

Депутат яна ҳаракатда. Мана, у кишининг саъй-ҳаракати билан Р.Кенжаевага “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўрт бош совлиқ олиб берилди. Қўйлар яхши парваришланса, ҳадемай 8 бошга етади. Хуллас, "Аёллар дафтари"дан чиқаётган оиладагилар буни яхши англабди.

Хонбуви ХАЙИТОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+