Ногирон жангчи-фахрийларга эҳтиром кўрсатилди

06.05.2021 19:05:48

Маълумки, мамлакатимизнинг барча гўшаларида  9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан   уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, жангчи-фахрийлар ҳолидан хабар олиш  каби саховат ишлари қизғин паллага кирган.

Бугун партиянинг вилоят Кенгаши ташаббуси билан  “VETERAH” жангчи-фахрийлари ва ногиронлари  вилоят бўлими, партиянинг Гурлан, Шовот, Хива тумани, Хива шаҳар Кенгашлари, жангчи-фахрийлар туман бўлинмалари   ҳамда Ўзбекистон 24, Хоразм телерадиокомпанияси ҳамкорлигида Афғонистон жанггоҳларида иштирок этган бир гуруҳ ногирон жангчи-фахрийлар ҳолидан хабар олинди ва уларга эҳтиром кўрсатилди.

Жумладан,  фаоллар  Гурлан туман “Тахта кўпир” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони  Гулмирза Ширанов, Шовот туман “Оқ олтин” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Жумабой Бекчанов, хивалик  Одилбек Отажонов, Рахимбой Хусаинов, Баходир Саидовлар  хонадонида бўлиб, уларни  байрам билан қутлашди, қизғин  суҳбат қуришди ҳамда совға-саломлар улашилди.

Қуранбой ота Ниязметов, жангчи-фахрий отаси:

Ўғлим Рустамжон 19 ёшида хали ҳаётнинг завқини ҳис этмай туриб Афғонистон  жанггоҳларида  йигитлик бурчини адо этаётганида  ҳалок бўлди. Фарзанд доғи ҳалигача ҳаётимизга раҳна солиб келмоқда. Кеча-кундуз   юртимиз тинчлиги, осойишталиги учун дуодаман.

Жангчи-фахрийлар бу каби эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилганини билдиришди,   инсонлари қадрланган юртда умргузаронлик қилаётганидан  шукроналар келтиришди.

Бу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда.

                                                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+