Номзод бир овоздан маъқулланди

24.11.2022 09:11:06

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни «Адолат» СДП Чимбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари VIII пленум мажлиси ўтказилди. Пленумда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев ва Кенгаш аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этишди.

Танқидий-таҳлилий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган пленумда «Адолат» СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Чимбой тумани Кенгашининг 2022 йил 9 ой давомидаги иш фаолияти муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Р.Отарбаев сўзга чиқиб партиянинг Чимбой туман Кенгаши аъзоси Отарбаев Мурат Маужиргенович номзодини партиянинг Чимбой туман Кенгаши раиси лавозимига тавсия қилди. Номзод бир овоздан маъқулланиб, Кенгаши раислигига сайланди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+