Номзод пойтахт вилояти сайловчилари билан Ангренда учрашди

21.10.2021 14:10:05

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловчилар билан  сайловолди учрашувлари қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтмоқда.

 

Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувлар ҳам худди ана шундай кайфиятда бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, сайловчилар билан учрашувлар катта аҳамиятга эга бўлиб, улар номзоднинг шахси ва дастури билан яқиндан танишиши, унга ўз саволларини бериши ва уларга жавоблар олиши, умуман, номзод тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиши мумкин.

Ангрен эркин иқтисодий зонаси мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда партия вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, таълим, тиббиёт соҳалари вакиллари, нуронийлар, фаол ёшлар, хотин қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Учрашувни “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили, партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши депутати Гулнора Ахмедова  очиб, партиядан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовни сайловчиларга таништирар экан, номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда меҳнат фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Дастурда илгари сурилган ғоялар фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизда Ватанга муҳаббат туйғусини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган ўнта устувор йўналишдан иборат эканлигини қайд этди.

 

Номзоднинг дастуридан таркиб топган устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар социал-демократия ғояси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва сиёсий платформасига тўлиқ мос келиши таъкидланди.

Учрашувда Баҳром Абдуҳалимов сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

Президентликка номзод унинг дастурига қизиқиш билдирганликлари учун иштирокчиларга ўз ташаккурини изҳор этди.

 

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матубот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+