Номзод сайловчиларнинг саволларига жавоб қайтарди

18.10.2021 14:10:31

“Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловчилар билан  сайловолди учрашувлари кўтаринки кайфият ва қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтмоқда.

Жиззах вилоятидаги сайловчилар билан учрашувлар ҳам худди ана шундай кайфиятда бўлиб ўтди.

Албатта, сайловчилар билан учрашувлар номзодлар фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Бундай тадбирлар пайтида уларда мазкур ҳудудлардаги мавжуд муаммолар билан яқинроқ танишиш, сайловчиларнинг у ёки бу масалаларга оид муносабатини эшитиш имконияти туғилади.

Қолаверса, бундай учрашувлар сайловчилар учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, улар номзоднинг шахси ва дастури билан яқиндан танишиши, унга ўз саволларини бериши ва уларга жавоблар олиши, умуман, номзод тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиши мумкин.

Жиззах эркин иқтисодий зонасида бўлиб ўтган учрашувда партия вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, таълим, тиббиёт соҳалари вакиллари, нуронийлар, фаол ёшлар, хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Учрашувни “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили, партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров очди.

 

Ишончли вакил партиядан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовни сайловчиларга таништирар экан, номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда меҳнат фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Дастурда илгари сурилган ғоялар фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизда Ватанга муҳаббат туйғусини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш, адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуришга қаратилган ўнта устувор йўналишдан иборат эканлигини қайд этди.

Дастурда белгиланган вазифалар ҳаётийлиги, бугунги замон талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққанлиги, ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўзида акс эттиргани ҳамда аниқ механизмларга асослангани билан сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашувда Баҳром Абдуҳалимов сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

“Адолат” СДП Жиззах вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+