Номзоднинг ишончли вакили сайловчилар билан мулоқот қилди

06.10.2021 14:10:34

 

«Адолат» социал-демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзоднинг жойлардаги учрашувлари давом этмоқда. Номзод ўз дастурида таълим, илм-фан ривожланиши учун устувор мақсадларни ғоя сифатида киритган. Шундан келиб чиқиб, пойтахтдан тайинланган ишончли вакил Садриддин Туробжонов Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сайловчилар билан мулоқот қилди.

Мулоқотлар жараёнида ишончли вакил дастурдан ўрин олган илм-фанга оид муҳим мақсадлар билан учрашувга йиғилган сайловчиларни таништирди. Хусусан, дунёда кечаётган шиддатли рақобатга фақат замонавий илм-фан, юқори технологиялар ва инновация ютуқларини кенг жорий этиш орқали муносиб жавоб бериш, адолатли жамият ва адолатпарвар давлат барпо этишда партия таълим, илм-фан ва инновациянинг аҳамиятини ошириш чораларини кўриши, бунинг учун таълим ва илм-фан билан шуғулланувчиларга бепул уй-жой таклиф қилинажаги, илм-фанни молиялаштиришга сарфланадиган маблағ 2030 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизига қадар ошиши, уни давлат бюджетидан молиялаштиришни босқичма-босқич таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

- Биз нафақат олимларни, балки ҳар қандай ихтиро ва ихтирочиларни қўллаб-қувватлаймиз, рағбатлантирамиз ва уларга зарур шароитларни яратамиз – дейди номзоднинг ишончли вакили ўз нутқида. - Шунингдек, бугунги кунда эътибордан четда қолаётган иқтисодиётнинг ҳақиқий локомотиви бўлган инженер, технолог, агроном-механизатор каби мутахассисларнинг сонини кўпайтириш ва малакасини ошириш чораларини кўрамиз.

Учрашув давомида сайловчилар билан савол-жавоблар ўтказилди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

 «Адолат» СДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+