Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шакли ва мазмуни аҳоли учун соддалаштирилмоқда

25.11.2022 15:11:28
Сўнгги пайтларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бироқ, бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шакли ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби аҳоли учун содда тарзда тушунтирилишига эҳтиёж сезилаётган эди.

Шу билан биргаликда, қонун лойиҳаси умумхалқ овозига қўйилганда овоз бериш бюллетенини тўлдиришнинг амалдаги тартиби фуқароларнинг ўз хоҳиш иродасини тўлақонли ифода этиши учун муайян мураккабликлар туғдирар эди. Шу муносабат билан айни пайтда норматив-ҳуқуқий ҳужатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳаларда муқаддиманинг мавжуд бўлиши белгиланмоқда.  

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида қонун лойиҳаларининг номи ва муқаддимасини муҳокама қилиш ҳамда уларга овоз бериш тартиби очиб берилмоқда.  

Бу ҳақда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати ЎзАга кенгроқ маълумот берди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+