Нуронийлар эъзозда: 60 ёшингиз муборак бўлсин!

25.11.2022 15:11:53

Бугун узоқ йиллар халқ хўжалигининг турли жабҳаларида, жумладан «Адолат» СДП вилоят Кенгашида самарали меҳнат фаолиятини юритиб, нафақага чиққан Адҳамжон Умаровнинг таваллуд айёмига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Устознинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан эгнига тўн кийдирилиб, ҳамкасблари, шогирдлари томонидан муборакбод этилди. Кексалик гаштини оиласи даврасида, шоду хуррамликда ўтказиши тиланди.

Ҳурматли, Адҳамжон Қодирович!

Сизни ҳаётингиздаги муҳим воқеа – 60 йиллик юбилейингиз билан чин юракдан табриклаймиз. Сизнинг касбий маҳоратингиз ва инсоний фазилатларингиз оилангиз бахти, кўплаб шогирдларингиз камолида ўз аксини топган. Доимо бағрикенглик ва самимият билан ҳамкасбларингизга кўмаклашиб, меҳнат самарадорлигини оширишга беқиёс ҳисса қўшгансиз. Халқ хўжалигининг турли жабҳаларидаги Ватанимиз келажаги ва ривожи учун хизматингиз эътирофга муносибдир.

Ушбу қутлуғ кун яқинларингиз, қадрдон ҳамкасб ва шогирдларингиз қуршовида эсда қоларли ва унутилмас бўлсин. «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши жамоаси Сизга мустаҳкам саломатлик, оилавий хотиржамлик ва узоқ умр тилайди. Фарзандларингиз, набираларингиз камолини кўп йиллар кўриб юришлик насиб этсин.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+