Олмазор туманида сайловчилар билан учрашув

07.10.2021 12:10:49

Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейда «Адолат» социал-демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили олмазорлик сайловчилар билан сайловолди тарғиботини олиб борди. Тарғибот тадбирида партия фаоллари билан бирга Тошкент тиббиёт академияси ўқитувчилари, талабалар, Олмазор туманидаги сайловчилар иштирок этди.

Учрашув давомида номзоднинг ишончли вакили дастурда акс этган халқчил ғоялар моҳиятини сайловчиларга тушунтирди. Жумладан, анъанавий социал-демократиянинг ижтимоий адолат тамойили ва кенг кўламли ижтимоий дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаши асосий вазифа эканлигидан келиб чиқиб, меҳнат қонунчилиги устуворлигига эришиш, ходимни эксплуатация қилишга қарши кескин курашиш, мамлакат ялпи аҳолисининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, ҳар бир инсонни бой қилиш чораларини кўриш, “Иш ҳақи минимуми”, “Яшаш минимуми” каби тушунчаларнинг қонуний асосларини яратиш каби ғоялар илгари сурилаётганлиги қайд этилди.

Учрашув талабалар иштирокидаги қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

 

        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+