Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг!

29.11.2022 14:11:29

Ўзбекистон «Адолат» СДП Беруний туман Кенгаши томонидан туман оилавий поликлиникасида «Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусида тиббиёт ходимлари билан суҳбат ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, аҳолини хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлаш, дори-дармон воситаларининг ягона электрон базасини шакллантириш ҳамда тиббиёт соҳасида замонавий АКТларни кенг жорий этиш назарда тутилган.

Суҳбат давомида тиббиёт ходимлари томонидан аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлаш, касалликларни профилактика қилиш ва олдини олиш, патронаж хизмати ҳамда аҳолини тиббий саводхонлигини ошириш борасидаги амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, энг аввало ҳар бир инсон ўз соғлиғини ва атрофидагиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга масъулият билан ёндашиши зарур. Зеро, касалликнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва олдини олиш ўз вақтида бажарилмаса нафақат сизга, балки оила аъзоларингиз саломатлиги учун ҳам хавфли тус олади.

 

Иномжон Кутимов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Берний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+