Озод ва обод юртда яшаш ҳам, меҳнат қилиш ҳам бахт!

15.08.2022 17:08:40

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Марказий Осиёдаги гигант корхоналардан бири «Узметкомбинат» АЖда олиб борилаётган улкан ишлар билан танишиш баробарида Бекобод шаҳрининг фаоллари, сектор раҳбарлари, депутатлар, нуронийлар, МФЙ раислари билан ҳам учрашди.

Республикамиз бўйлаб кетаётган турли соҳалардаги ўзгаришлар, аҳолининг яшаш шароитлари, бугунги кундаги интилишлари, халқимизнинг кайфияти ҳақида борган самимий суҳбатда Ўзбекистон «Адолат» СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутати, шаҳар фаоли сифатида иштирок этдим.

Мулоқот давомида охирги 5-6 йилда Президентимиз раҳбарлиги, ташаббускорлигида олиб борилган ислоҳотлар, одил сиёсат натижасида осмонимиз мусаффо, заминимиз тинч, кўчаларимиз обод, хонадонларимиз файзли, тунларимиз осуда ўтаётгани, шаҳримизда қурилаётган кўп қаватли уйлар фарзандларимиз оиласи билан бахтли яшаб, порлоқ келажак яратишларида замин бўлаётгани, ёшларимиз ишлаб шаҳримиз салоҳиятига, равнақига ҳисса қўшаётгани, набираларимиз дунё стандартларига жавоб бера оладиган шароитларда шаҳардаги «Футбол академияси»да ўқиб билим олаётгани, бу тараққиётдан нафақат Бекобод аҳли, балки қўшни республикалар, хорижий давлатлар ҳам ҳавасда эканлигини шаҳарнинг бир зиёли аёли, онаси сифатида оммавий ахборот воситалари, китоб ва интернет сайтларидан ўқиб бораётганим ва бундай юртда яшаш оналарга ғурур ва ифтихор бахш этаётгани ҳақида сўз юритдим ва фурсатдан фойдаланиб, Бекободлик аёллар, бахтиёр оналар ва ўзим номимдан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, ташаккурлар изҳор этдим.

Такрор айтаманки, бу озод ва обод юртда яшаш ҳам, меҳнат қилиш ҳам бахт! Шу бахтга муносиб кўрган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ватаним – Ўзбекистон гуллаб-яшнасин!

 

Гулзира Шарипова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+