Пайариқлик ёшлар сайловда фаол иштирок этади

21.10.2021 14:10:54

 

Пайариқ туманидаги 17 сонли мусиқа  ва санъат мактабида  “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили, партиянинг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Муҳиба Бабабекова Пайариқлик фуқаролар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари, ёшлар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этган мазкур учрашувда номзоднинг ишончли вакили сўзга чиқиб номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

“Адолат” социал-демократик партияси ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Партиядан Президентликка номзоднинг Сайловолди дастурида ҳам айнан ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Бу йил биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этаман, мен яхши биламанки сайловда иштироким жамият ҳаётидаги иштироким бўлади. Шундай экан ўз тақдиримизга нисбатан дахлдорлик ҳиссини чуқур англаб етган ҳолда муҳим жараёнда фаол эштирок этишимиз лозим – дейди тадбир иштирокчиси Маржона Мамаражабова.

Учрашув самимий руҳда ўтди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+