Партия фаоллари Ибн Сино музейида бўлди

17.02.2020 10:02:30

Тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино ўзининг маълум ва машҳур илми билан дунё тиббиётида инсон саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Албатта, бугун улуғ аждодимизнинг ноёб мероси ва ҳаёти, ижоди билан яқиндан танишиш мақсадида партиянинг 25 йиллиги муносабати билан Пешкў туманидаги Афшона Тиббиёт коллежида ташкил этилган музейда партия ходимлари, фаоллар учун саёҳат ташкил этилди. Асосий мақсад тиб илмининг султонининг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш, уларнинг тиббий маданиятини оширишдан иборат бўлди.

Шунингдек, тадбир давомида Абу Али ибн Сино пойига партия вилоят Кенгаши раиси бошчилигида гулчамбар қўйилди. Кўтаринки кайфиятда ташкил этилган тадбир барчанинг маънавий дунёқарашини бойитишди кўмак бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+