Партия лойиҳасининг Янги Наманган туманидан акс-садоси

16.09.2021 17:09:41

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашининг тарғибот гуруҳи учун навбатдаги манзил Янги Наманган тумани бўлди. Мазкур маъмурий бирлик шу йил бошида ташкил этилганди. Қисқа муддат ичида бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилди. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кўплаб истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқаришга киришилди.

Партиямизнинг туман кенгаши ташкил топганига ҳам кўп бўлгани йўқ. Унга Акмал Ҳайдаров етакчилик қилмоқда. Бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида аъзолар қабул қилиш, БПТ тузиш юзасидан иш бошланган. Тез орада бу борадаги дастлабки натижалар кўзга кўриниб қолади.

– Шунинг учун ҳам тарғибот гуруҳининг ташрифи бизга катта ёрдам бўлди, - дейди туман кенгаши раиси Акмал Ҳайдаров. – “Ватан келажаги - ёшлар қўлида!” лойиҳасига бағишланган учрашув 60-умумтаълим мактабида ўтказилди. Бу илм масканида юзга яқин педагог ходим ишлайди. Тадбирга шу атрофда яшайдиган аҳоли вакиллари ҳам таклиф этилдилар.

Сўзга чиққан “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова партиямиз шу кунларда олиб бораётган ишларига батафсил тўхталди. “Ватан келажаги – ёшлар қўлида!” лойиҳаси бўйича берилган маълумотлар ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Мулоқот интерфаол усулда давом этиб, савол-жавоблар билан якунлангани фикримиз далилидир. Айниқса, мактаб педагогларига партиявий лойиҳанинг мақсад ва вазифалари маъқул тушди. Чунки уларнинг фаолияти ҳам ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш, йигит-қизлар онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг фаоллигини оширишга қаратилганлиги таъкидланди.

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+