“Партия патронажи” маҳаллада 12 кишини аъзо қилди ва БПТ тузди

22.01.2020 16:01:56

Маълумки, мамлакатимизнинг барча гўшаларида “Партия патронажи” кўмаги билан кун бўйи иш билан банд кишилар, уй бекалари, нуронийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг партияга аъзо бўлиш истаги амалга ошяпти.

Хусусан, Урганч шаҳар “Юқори боғ” маҳалла фуқаролар йиғини фаолларининг  партияга аъзо бўлиш истаги билан қилган мурожаатлари бир зумда қаноатлантирилди.

Равшан Маткаримов,  Урганч шаҳар “Юқори боғ” МФЙ раиси:

– Партиянинг сайловлардаги фаоллигини кўриб қойил қолгандим. Маҳалламиздан  кўрсатилган номзод Равшан Жуманиёзовнинг  шижоатини, унинг ғалабага эришганини  кўриб, партияга аъзо бўлишни мақсад қилдим.  Бу фикримни маҳалла фаоллари билан йиғилишда ўртоқлашгандим, мақсадимиз бир жойда бирлашди ва депутатга мурожаат этдик. Қисқа фурсат ичида партия фаоллари “Партия патронажи” деб ёзилган сумка билан маҳалламизга кириб келишди. Партия ҳамда мазкур лойиҳа тўғрисида тушунчалар беришди. Аъзолик билетимиз қўлимизга тантаънали равишда топширилди.  Ҳақиқатан ҳам ташаббускор партия эканига тан бердик.

Учрашув давомида 12 нафар киши аъзоликка қабул қилинди ва янги БПТ ташкил этилди. Равшан Маткаримов БПТ раиси этиб сайланди.

Воҳамизда “Партия патронажи” чақирувларни қабул қилишда давом этмоқда.

                                                                                                 Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+