Партиямиз фаоли «Йил аёли» кўрик танлови вилоят босқичи ғолиби бўлди

17.11.2022 12:11:17

Шу кунларда республикамизнинг барча вилоятлари қатори воҳамиз аёллари орасида ҳам «Йил аёли» кўрик-танловининг вилоят босқичи юқори даражада бўлиб ўтмоқда.

Кўрик-танловдан мақсад-аёлларнинг оила ва жамиятда тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг қобилиятларини юзага чиқариш, адолатли ва оқила аёлларни атрофдагиларга намуна қилиб кўрсатишдан иборат бўлмоқда.

Танлов иштирокчилари орасида партиямизнинг фаол адолатчи аёлларининг ҳам борлиги, уларнинг танлов ғолиби ҳамда фаол иштирокчиси сифатида эътироф этилаётгани биз адолатчилар учун жуда  қувонарли ҳолдир.

Куни кеча танловнинг вилоят босқичида Термиз туман «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоли Ойсифат Бозорова ҳам фаол иштирок этиб, «Йил аёли» ғолиби сифатида тан олинди.

Гулчеҳра Турдиева, партиянинг Термиз туман «Аёллар қаноти» Кенгаши раиси:

Кўрик-танловда бир-биридан зукко, бир-биридан билимдон, тажрибали аёлларнинг беллашуви барчани эътиборини тортди. Айниқса, партиямиз фаоли Ойсифат Бозорованинг танлов шартларини моҳирона бажариши иштирокчиларни ҳайратда қолдирди. Танлов якунларига кўра, партиядошимиз, танловнинг вилоят босқичида биринчи ўринни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди. Партиядошимизнинг ютуғини кўриш бизни чин дилдан қувонтирди.

Жонкуяр ва фидоий фаолимизни ютуқлари билан биз ҳам жамоамиз номидан қутлаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз!

Назокат Хидирова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+