Қумқўрғонликлар вайронкор ғояларга қарши

09.04.2021 15:04:08

Сурхондарё вилоят Қумқўрғон тумани 24-сон умумтаълим мактабида  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси   вилоят ҳамда Қумқўрғон тумани Кенгаши, туман ҳокимлиги,  Мусулмонлар идораси туман бўлими, туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда  партия вилоят ва Қумқўрғон туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда мазкур мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари, туман фаоллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад - ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, улар орасидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Давра суҳбатида ҳозирги глобаллашган ахборот муҳити шароитида ёшларда ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабатни тўғри шакллантириш, улар онгида ахборот олиш ва тарқатиш маданиятини ривожлантириш, ахборот оламида ёшларнинг иштирокини кенгайтириш ҳамда уларда интернет тармоғи орқали бўлаётган турли ахборот хуружлари ва ҳар қандай салбий иллатларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш каби масалалар хусусида сўз юритилди.

Дилноза Мўминова, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши депутати:

Бугунги кунда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, турли маънавий таҳдидларга нисбатан мафкуравий иммунитетини шакллантириш бўйича ишларни амалга оширишда халқимизнинг кўп минг асрлик тарихи давомида тўплаган меросидан, бой маънавият ва адабиёт дурдоналаридан унумли фойдаланишимиз зарур.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар онгида ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, “оммавий маданият” хуружидан асрашда нафақат мутасадди муассасалар, балки ҳар биримиз масъул эканлигимизни эсдан чиқармаслигимиз лозим. Истиқболимиз эгаларининг илм-фанга қизиқишларини кучайтириш, ижодий қобилият ва салоҳиятини ошириш, баркамол шахсни тарбиялаш ўта муҳим вазифа ҳисобланади.

Фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларига соҳа вакиллари томонидан  батафсил жавоблар олишди.

Шоҳруҳ ЭГАМБЕРДИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қумқўрғон туман “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+