Сайлов участкалари сайловчилар билан гавжум

24.10.2021 17:10:23

Бугун муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг овоз бериш жараёни сайловчиларнинг фаол иштироки билан бошланди. Сайлов участкаларидаги фаолият очиқ ва ошкораликка амал қилган ҳолда давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, сайловда “Адолат” СДПдан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ҳам сайлов участкасига оилавий ташриф буюрди ва овоз берди.

Ҳудудларда ташкил этилган 10 минг 761 та сайлов участкаларида “Адолат” СДПнинг кузатувчилари тегишли комиссиялар томонидан берилган мандатлар асосида тўла таркибда сайлов жараёнини кузатиш билан банд.

Партиянинг Марказий сайлов штаби маълумотига кўра, айни пайтга қадар жойларда Сайлов кодексига зид ҳолатлар қайд этилмади.

"Адолат" СДП Марказий сайлов штаби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+