Сергелилик ёш сайловчилар билан учрашув

06.10.2021 15:10:02

Пойтахтимизнинг Сергели тиббиёт коллежида «Адолат» социал-демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда партия фаоллари, депутатлар, шунингдек, коллеж талабалари, ёшлар иштирок этди.

Бу йилги Президентлик сайловида қатнашувчиларнинг салмоқли қисми мамлакатимиз ёшлари эканлигини инобатга оладиган бўлсак, уларнинг сайловда иштирок этиши муҳим жараён ҳисобланади. Учрашувда ишончли вакил талаба ёшлар учун номзод дастуридан бир қатор қулайликлар жой олганлигини таъкидлади. Жумладан, марказдан узоқ қишлоқларда яшаб, аъло баҳолар билан ўқиган, ота-она қарамоғисиз қолган, кам таъминланган иқтидорли ёшларнинг давлат ҳисобидан олий таълим олишини кафолатлаш, жамиятдаги ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир инсонга олий маълумот олиш имкониятини яратиш, олий таълим квоталарини бутунлай йўқ қилиш ва ҳар кимга олий таълим олиш ҳуқуқи эркинлигини ҳамда рейтинги юқори бўлган талабаларнинг бепул олий таълим олишини кафолатлаш, олий маълумотлилар сони бўйича мамлакат даражасини кўтариш мақсадида олий ўқув юртларига кириш квоталарини босқичма-босқич ошириб бориш, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклини янада кенг жорий этиш чораларини амалга ошириш мақсад қилинганлиги айтилди.

Шунингдек, олий таълим тизимига рейтинг амалиётини киритиш ва йил якунлари бўйича энг юқори рейтингга эга бўлган талабаларни грант асосида, рейтинги паст бўла туриб грантда ўқийдиган талабаларни контракт асосида ўқиш учун рўйхатларни қайта кўриб чиқиш тартибини ўрнатиш, шу орқали таълим тизимида кечаётган тарқоқликлардан, қарама-қаршиликлардан воз кечиш учун Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларини ягона – Таълим вазирлигига айлантириш бош устувор вазифа эканлиги маълум қилинди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» социал-демократик партияси

Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+