Шахсий масъуллик – жамият тараққиётининг гарови

19.01.2022 12:01:00

Барчамизга маълумки коронавирус инфекцияси жаҳон ҳамжамиятида энг глобал муаммога айланди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти агар пандемия ҳозирги тезлик билан тарқалса, 2022 йил бошига келиб дунёда  Covid-19 ҳолатлари сони 300 мингдан ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Шу билан бирга ҳозирда шифокорларни ташвишга солаётган коронавируснинг тўртта вариантига, шу жумладан тез тарқалаётган дельта штаммига эътибор қаратиш ҳам муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Қайд этилишича, хабар қилинмаган инфекцияларнинг кўплиги сабабли, касалликларнинг ҳақиқий сони “анча юқори”.

Айниқса, бугун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тизимини шу билан бирга мамлакатимизни ҳам мазкур касалликнинг янги штамми пайдо бўлиши жиддий безовта бўлишга хушёрликни янадо орттиришга сабаб бўлмоқда.

Мутахасисларнинг фикрича Covid-19нинг “Омикрон” деб номланган янги штамми одамдан одамга тез юқиши билан хавф тўғдириши таъкидланмоқда. Ушбу инфекция икки ҳафта мобайнида ўнлаб давлатларда яшин тезлигида тарқалиб бораётганини оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали кузатиб бораяпмиз.

Омикрон штамми мутахасислар томонидан тўлиқ ўрганилмаганлиги кўплаб саволлар пайдо бўлишига ва аксарият саволларга эса жавоблар аниқ бўлмаганлиги, ушбу инфекцияга қарши курашиш усулларини етарли эмаслиги муаммолар тўғдирмоқда. Омикрон штаммининг дастлабки босқичларида пайдо бўладиган шамоллаш ёки гриппга ўхшаш аломатларни сезилиши таъкидланмоқда.

Янги штаммнинг белгилари танада инфекциядан кейинги иккинчи кундан бошланиши ва тахминан беш кун давом этиши айтилмоқда. Шунга қарамай, мутахасислар уларни эътиборсиз қолдирмасликни маслаҳат беришмоқда.

Юқлридагилардан келиб чиқиб, ҳозирги кунда фуқароларнинг соғлигини сақлаш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш ҳар қачонгидан муҳим вазифага айланиб бормоқдалигини ҳар бир фуқаро ҳис қилиши табиийдир. Пандимияга қарши курашиш ҳамда инсон манфаатларини, ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш ва бу йўлда ҳар бир фуқаро масъулликни бўйнига олиши инсоний бурч деб биламан. Дунё мамлакатларида карантин ва фавқулодда ҳолат эълон қилинаётган, карантин режимини бузганлик учун жавобгарликка тортиш кучайиб бораётган бир даврда барчамиз янада ушбу касаллик профилактикасига жипслашга ҳолда курашсак албатта, карантин ҳолатига эҳтиёжимиз қолмайди. Бу эса ўз соғлигига бўлган эътиборнинг далолатидир.

Аҳолимиздан коронавирус эпидемиясига қарши курашни биргаликда олиб боришни ҳамда вакцинация ва санитария қоидаларига риоя қилишга чақириб қоламан.

 

Махфурат ХУШВАҚТОВА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+