Шифокорлар–замонамиз қаҳрамонлари

29.11.2021 11:11:09

Мамлакатимизда аҳолига жаҳон андозалари даражасида, юқори тиббий технологиялар воситасида бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан тортиб, ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишгача бўлган бўғинни қамраб олувчи мукаммал тизим туфайли аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди. Оналар ва болалар ўлими кескин камайди.

Тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан 2021 йил 27 ноябр куни Ширин тиббиёт бирлашмаси томонидан   Ширин шахридаги “Нурчилар”тўйхонасида ташкил қилинган байрам тадбирида  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ва Ширин шахар  Кенгаши хамкорликда тизимдаги тиббиёт ходимларини тақдирлаш мақсадиди тадбирда иштирок этишди. Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати И.Қудратов ва “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комиловлар  тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклаб  ўзларининг машаққатли, шу билан бирга, шарафли ишлари билан халқимиз корига, саломатлиги йўлида жон чекиб қилаётган меҳнатлари бундан-да юксак эътирофларга сазовор бўлишини такидладилар,

-“Адолат” СДП ўз электорати бўлган тиббиёт ходимлари хисобланади уларнинг ҳукук ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар фаолиятида енгиллик яратиш, муносибларни рағбатлантириш бизнинг вазифамиздир.

Хозирги пандемия шароитида аҳоли саломатлиги бебаҳо бойлик эканлигини дунё аҳлининг яна бир бор ёдига солди. Шу ўринда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши курашаётган фидойи шифокорларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди дейди Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати И.Қудратов

Тадбир сўнгида 30 нафар фаол тиббиёт ходимлари партиянинг эсдалик совғалари топширилди

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+