Сиз Конституциямизни қанчалик биласиз?

21.11.2022 16:11:27

Бош Қонунимиз қабул қилинган кун олдидан ташкил этилаётган тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширмоқда. «Адолат» СДП Жалақудуқ туман кенгаши ташаббуси билан мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Конституциямиз-фахримиз» шиори остидаги тадбирда ҳам бу ўз ифодасини топди.

Ҳуқуқ фанига қизиқувчи-ўқувчилар иштирокидаги тадбир савол-жавоб ва саҳна кўринишлари асосида ўтказилди. Ёш ҳуқуқшунослар ҳакамлар томонидан берилган саволларга жавоб бериш орқали ўз билимларини кўрсатдилар, саҳна кўринишларида қонун бузилиш ҳолатлари ва уларнинг ечими ифода этилди. Иштирокчиларнинг чиқишларини баҳоловчи ҳакамлар ҳам ёшлар бўлди.

Тадбир якунида энг фаол иштирокчилардан иборат «Ёш ҳуқуқшунослар» гуруҳи тузилиб, маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Сиз Конституциямизни биласизми, дея берилган савол орқали тенгдошларининг билимлари синовдан ўтказилди.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят кенагаши

 Матбуот хизмати.  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+