Сурхондарёда «Конституция билимдони» вилоят босқичи бўлиб ўтди

25.11.2022 15:11:06

Термиз шаҳридаги Республика Касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилоят Кенгаши мажлислар залида ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон «Адолат» СДП «Ёш адолатчилар» қаноти томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий «Конституция билимдони» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев тадбирни кириш сўзи билан очиб берди ва тадбирнинг асосий мақсади тўғрисида атрофлича иштирокчиларни таништириб ўтди.

Мазкур кўрик-танловда вилоятдаги туманлардаги умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган туман саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан теран иштирокчи ёшлар ўзаро беллашиб, ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказдилар.

Беллашувлар жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг орасидан энг иқтидорлиларини аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда партиянинг дастурий мақсад-вазифаларининг мазмун-моҳиятига ёшларнинг эътиборини кенг жалб қилишга алоҳида урғу берилди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизнинг юксак тараққий этиши, унинг нуфузи янада ортишида янгича фикрлайдиган, демократик ислоҳотларда фаол иштирок эта оладиган баркамол авлод бўлиб улғаяётганимиз беқиёс аҳамиятга эгалигини бугунги кун ёшлари чуқур ҳис этади. Бу борада «Адолат» социал-демократик партияси ёшларни рағбатлантириб келяпти, партия лойиҳаларининг аксарияти ёшларга бағишланганининг ўзи бунинг амалий ифодасидир. «Конституция билимдони» танлови ана шу жиҳати билан ҳам аҳамиятлидир.

Тадбирда таъкидланганидек, партиямизнинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида мазкур кўрик-танловни ўтказишдан мақсад ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини юксалтириш, уларни Конституциямиз ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилиятини, нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб этишдан иборат.

Кўрик-танловнинг туман, шаҳар босқичида ғолиб бўлган жамоалар вакиллари таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар, турли саҳна кўринишлари, «Партия менинг тасаввуримда» каби шартлар бўйича ўз билим ва қобилиятларини синаб кўришди.

Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтган беллашувда Жарқўрғон тумани 12-сонли ИДУМ 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Ўролова кўрик-танловнинг ғолиби деб тан олинди ва Республика босқичига қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, танловда фаол иштирок этган ёшлар ҳам. вилоят партия Кенгашининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+