Таълим фидойилари партия эътирофида

03.10.2022 12:10:19

Партиянинг «Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт» лойиҳаси доирасида вилоят ва шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида «Мадагаскар» нодавлат мактабгача таълим ташкилотига кутилмаган ташриф уюштирилди. Мазкур даргоҳ раҳбари Динара Йўлдошева партия фаоли. Қолаверса, таълим даргоҳида фаолияти йўлга қўйилган бошланғич партия ташкилотига раислик қилади. Кенгаш вакиллари устознинг самарали ҳамкорлиги, партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қўшаётган ҳиссасини эътироф этиб, байрам билан муборакбод этдилар.

Шунингдек, партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов Қўштепа тумани халқ таълими бошқармасига қарашли 12-умумтаълим мактабининг фахрий ўқитувчиларини Устоз ва мураббийлар куни билан муборакбод этиб, партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

Қува туманида ҳам мазкур сана муносабати билан 1-ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Байрам тадбири доирасида бир гуруҳ ўқитувчилар партия томонидан тақдирланди. Устозлар эътибордан жуда хурсанд бўлишди.

Сўх туманида эса Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Нишонов узоқ йиллар таълим соҳасида ишлаб, «Ҳазрати Али» МФЙда умргузаронлик қилиб келаётган соҳа фахрийларини ҳолидан хабар олиб, байрам билан самимий муборакбод этди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+