Танловнинг Хива шаҳар босқичи байрамона ташкил этилди

17.11.2022 17:11:33

Аввал хабар берганимиздек, «Адолат» СДПнинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида бир неча йилдан буён анъанага айланиб, юртдошларимиз, айниқса, мамлакатимиз ёшларининг эътиборидан муносиб жой олган «Конституция билимдони» кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари воҳамизда юқори даражада ташкил этилди.

Хусусан, Хива шаҳар 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида кўрик-танловнинг Хива шаҳар босқичи ўзига хос байрамона тарзда ташкил этилган бўлса, билимли иштирокчиларнинг танловдаги фаоллиги томошабинларнинг диққат марказидан жой олди.

Ҳамкор ташкилот вакилларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати танлов шартларини адолатли баҳолаб боришди.

Натижада, 9-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11- ўқувчиси Зуҳра Отабоева ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. 2 ва 3-ўринларни 17-ИДУМ ва 6-ИДУМ ўқувчилари Фаррух Абдалов ҳамда Моҳира Рустамбоевалар қўлга киритишди.

Зуҳра Отабоева, танлов ғолиби:

- Бугун мен учун унутилмас кун бўлди. «Адолат» СДПга ҳурматим ва эътиборим чексизлиги ва келгусида партияга аъзо бўлиш мақсадим сабаб танлов шартларига пухта тайёрландим. Конституцион билимларимни ҳамда қобилиятимга бўлган ишончимни мустаҳкамлаб бораётганим, жамиятда муносиб ўрнимни эгаллаб олишимга имконият эшикларини очди десам, адашмайман. Кўрик-танлов мен каби қанчадан-қанча ёшларни сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини оширишда хизмат қилди. Танлов жуда ўринли ташкил этилган. Ташкилотчиларга раҳмат!

Мадатжон Маҳмудов, партиянинг Хива шаҳар Кенгаши раиси:

- Ҳар йили танлов эълон қилинган кундан Кенгашимизга танловда иштирок этиш истагини билдириб ташриф буюраётган ёшларнинг кети узилмайди. Улар билан суҳбатимиз жараёнида танловга йиллар бўйи тайёргарлик кўраётган ёшлар ҳам кузатилди. Ёшларнинг фаоллигидан қувончинг ичингга сиғмайди. Ҳар сафар ёниқ юракли ёшларимизнинг шижоатини кўриб, Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк эканлигига қайта-қайта амин бўламан. Бир сўз билан айтганда, партия томонидан бу каби эзгу  ва шарфли мақсадларнинг амалга оширилиши келажагимиз бўлган ёшларни Ватанимиз тараққиёти ва фаровонлиги учун садоқат билан хизмат қилишига замин яратмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+