Термиз туманида янги БПТ ташкил этилди

23.11.2022 10:11:47

Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТлар фаолиятини такомиллаштириш уларни фаолиятини сифатли йўлга қўйиш, сафини фаол аъзолар ҳисобига ошириб бориш партиянинг обрў-эътиборини кенг омма орасида юксалиб боришида муҳим аҳамиятга эга.

Термиз туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида «БПТлар фаоллигини ошириш устувор вазифа» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида партиянинг Термиз туман Кенгаши ва «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши фаоллари, депутатлар, мазкур таълим муассаса жамоаси иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон «Адолат» СДП сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш доирасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, бошланғич партия ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.

Тадбирда мазкур жамоа фаолларининг партияга аъзо бўлиш учун берган аризалари эътиборга олиниб, мазкур муассасада ўттиз бир нафар аъзони бирлаштирган БПТ ташкил этилди. Аъзоларга партиянинг аъзолик билетлари партиянинг Термиз туман Кенгаши раиси Шуҳрат Хайитов томонидан топширилди.

Гулшан Аҳророва, БПТ раиси:

— Бугун ҳаётимда унутилмас кун бўлди. «Адолат» СДПнинг Сайловолди дастурида таълим соҳасини ислоҳ этиш ғояси илгари сурилгани ва ҳаётга татбиқ этилаётгани бизга жуда ёқди. Партиянинг фаоли сифатида партия ғояларини, мақсад ва вазифаларини амалга оширишда, бугун янги ташкил этилган БПТ сафини фаол аъзолар билан кенгайтириб боришда фаол ҳаракат қиламиз.

Партияга билдирилган ишонч, таклиф ва мулоҳазалар қизғин тус олган давра суҳбати сўнггида иштирокчиларнинг қизиққан саволларига атрофлича жавоблар берилди ва ўз ўрнида БПТ фаолиятидаги келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Жуманазар Чориев,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Термиз туман «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+