Тил – миллат кўзгуси

01.12.2022 15:12:13

Бугун 1 декабрь — Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳрида жойлашган Республика қон қўйиш станциясида «Тил – миллат кўзгуси» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Каипбергенов сўзга чиқиб, партиямиз электорати вакиллари ҳисобланган тиббиёт ходимларини байрам билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг қорақалпоқ халқига байрам муносабати билан йўллаган эзгу тилаклари ва байрам табригини етказди.

Шундан сўнг тадбирда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Рауаж Отарбаев ўзининг «Она тилимсан» деб номланган янги шеърини ўқиб эшиттирди.

Тадбир сўнгида Республика қон қўйиш станцияси бош шифокори Айтмурат Тангрибергенов партия томонидан амалга оширилаётган бир қатор эзгу ишларга тўхталиб, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+