Тинчлик ва хотиржамлик – олий неъмат

01.12.2022 10:12:20

«Адолат» СДП Сиёсий Кенгашининг «Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик!» маънавий-маърифий тадбирлар концепцияси доирасида партиянинг Фарғона шаҳар Кенгаши ташаббуси билан «Тинчлик ва хотиржамлик – олий неъмат» мавзусида тадбир ташкил этилди. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий – амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали умумий жамоаси иштирокида ўтказилган давра суҳбатида диний экстремизм, терроризм ва диний оқимларнинг таъсири ҳамда жамият тараққиётига таҳдиди ҳақида атрофлича тушунча берилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Илҳомжон Мирзааҳмадов ҳамда Фарғона шаҳридаги «Муҳаммад авлиё» масжиди имом-ноиби Йигитали Шодмоновнинг мавзу доирасидаги маърузалари тингланди.

Айтиш лозимки, дунёнинг кўплаб минтақаларини қамраб олган терроризм ва экстремизм билан боғлиқ муаммолар фаол муҳокама қилинмоқда. Терроризм ва диний-экстремизмга қарши кураш Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистон учун ҳам долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Дунёвий ва диний билимларнинг саёзлиги, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаслик ҳам диний экстремистик ғояларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Тадбир сўнгида иштирокчилар эътиборига Сурия давлатида содир бўлаётган террористик ҳаракатлар акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, вилоят Наркология диспансерида ҳам «Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарур» мавзуси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси Улуғбек Орипов иштирок этди ва иштирокчиларга ҳуқуқий тушунча берди.

 

 Шаҳноза Аҳмедова,

 “Адолат” СДП  Фарғона шаҳар Кенгаши раиси. 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+