Устувор вазифалар белгилаб олинди

13.05.2022 11:05:25

Бугун Хоразм вилоят ҳокимлигига қарашли “Кенгашлар уйи” да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VIII Пленуми ўтказилди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, онлайн шаклда партиянинг барча ҳудудий кенгаш вакиллари Пленум йиғилишида масофавий қатнашдилар.

Кун тартибидан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2022 йилдаги устувор вазифаларига оид масала ўрин олган бўлиб, партия Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов маъруза қилди.

  Таъкидланганидек, йил давомида партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар заҳирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳусусан партия ташаббуси билан “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида республиканинг барча ҳудудий Кенгашлари фаоллари ва депутатлари кўмагида 860 нафар ишсиз хотин-қизларнинг ишга жойлаштиришишга кўмаклашилди.

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Республика қон қуйиш марказида ўтказилган беғараз донорлик акциясида бемор болажонларга ҳаёт бағишлашга бел боғлаган юртдошларимиз ихтиёрий равишда қон топширдилар. Акция доирасида Республика бўйича жами 1951 нафар донорлар иштирок этиб, 682 литр 850 грамм қон йиғилди ва йиғилган қонлар 3902 нафар қонга мухтож болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатилди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашда фидойилик кўрсатаётган шифокорларни тақдирлаш мақсадида партиянинг барча ҳудудий Кенгашлари томонидан “Шифокорлар – замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилди.

2021 йил мобайнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 4945 та депутатлик сўровлари юборилиб (2020 йилнинг ҳисобот даврида 3162 та, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 56% кўп), уларнинг 73% ижобий ҳал этилди. Тегишли масалалар юзасидан 2699 маротаба(2020 йилнинг ҳисобот даврида 1221 маротаба, ўтган йилга нисбатан 21% кўп) мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари кўриб чиқиш учун доимий комиссияларга 1192та (2020 йилнинг ҳисобот даврида 821 та, ўтган йилга нисбатан 45% кўп), сессияларга эса 668та масала (2020 йилнинг ҳисобот даврида 367 та, ўтган йилга нисбатан 82% га кўп) киритилди. Натижада сессия ва доимий комиссияга киритилган масалалардан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъул мансабдор шахсларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда Кенгашнинг тегишли комиссияси томонидан қарорлар ижроси назоратга олиниши белгиланди.

Ўтган бир йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан Республика бўйича 9158 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Уларда 65782та хонадон ва 2876 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Партиянинг барча тизимларига аҳолининг 10200 та мурожаатлари келиб тушган. Ушбу мурожаатлар юзасидан 5000 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг 3500 дан  ортиғи ўз ижобий ечимини топди. 5000 дан ортиқ мурожаатлар эса ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

2021 йил давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимидаги “Адолат қабулхоналари”га фуқаролар ва юридик шахслардан жами 2262 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 1173 таси(52 %) партия депутатлик гуруҳлари ва фаоллари томонидан тегишли ижро органларига сўровлар чиқариш орқали ҳал этилган бўлса, 519 нафар (23%) фуқарога ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди. 570 та (25%) дан ортиқ мурожаатлар эса тааллуқлилиги бўйича ижро органларига йўналтирилган.

Партиянинг 2021 йилга мўлжалланган иш режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия лойиҳалари доирасида жойлардаги депутатлик корпуслари маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига 100 дан ортиқ масалалар киритилди.

Халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари иштирокида жойларга қонунларнинг етиб бориши ва уларнинг ижросини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритиш орқали қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар белгиланди.

Партиянинг барча туман, шаҳар Кенгашларида партия фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда жойларда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тарзда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.

            Пленум кун тартибидан “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳам ўрин олган. Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан партия фракцияси раҳбари Зухра Ибрагимова ўтган йилги фаолиятнинг муҳим жиҳатларини тилга олиш билан бир қаторда 2022 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишларини санаб ўтди.

  Қайд этилишича, 2021 йил давомида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 50 та йиғилиши ўтказилиб, уларда 135 та қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида фракция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, шунингдек энг муҳим ва долзарб ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича фракциянинг позицияларини ишлаб чиқиш механизмлари такомиллаштиришга катта эътибор берилди.

Хусусан, ҳисобот даврида Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, вилоятларга ташрифлардаги маърузалари, чет эл давлат ташрифлари мазмун-моҳияти ва улардан келиб чиқувчи фракция позицияларини шакллантириш бўйича 16 та масала кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида фракция аъзолари Қонунчилик палатасининг ялпи мажлислари кун тартибига киритилган барча қонун лойиҳалари бўйича қизғин муҳокамаларда иштирок этди. Муҳокамалар жараёнида қонун лойиҳаларига зарур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш бўйича “Адолат” СДП фракция аъзоларининг 100 дан ортиқ таклифлари ҳамда 90 маротабадан ортиқ партиянинг Сайловолди дастури нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда муносабатлар билдирилди.

Фракция партия Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳалари ва Қонунчилик палатаси қарорлари лойиҳалари юзасидан партиянинг қўйи тизимидан таклифлар олиш ва умумий позицияни шакллантириш йўлга қўйилди. Партия тизимида “Фракция – марказ – вилоят – туман” тартибида ишлайдиган тизим жорий этилиб, шу тизим натижасида ҳисобот даврида 23 та қонун лойиҳалари бўйича партиянинг қўйи тизимидан 140 дан ортиқ таклифлар фракцияга тақдим этилди.

Шунингдек, мазкур Пленумда “Адолат” СДПнинг 2021 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси ҳамда 2022 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари бўйича ахбороти тингланди.

Пленум сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сўзга чиққанлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида чора-тадбирлар белгиланди.

 

                                                                                       Ўзбекистон   “Адолат” СДП

                                                                                                         Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+