Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва унга киритилган янги нормалар хусусида сиёсий ўқув ўтказилди

24.11.2022 12:11:58

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати мажлислар залида бўлиб ўтган мазкур ўқув-семинарда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов, партия Марказий аппарати ходимлари, шунингдек, партиянинг ҳудудий Кенгаш раислари ва фаоллар иштирок этишди.

Тадбирда Меҳнат кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш чоғида 10 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенциялари, 60 дан зиёд давлат тажрибаси ўрганилгани, Кодекс лойиҳаси Қонунчилик палатасида 1 йил давомида жуда чуқур таҳлил этилиб, маромига етказилгани қайд этилди.

Шунингдек, муҳим ҳужжатдаги умумий қоидалар, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик масалалари, қолаверса, меҳнат муносабатларини тартибга солувчи янги қоидалар, имтиёзлар ва имкониятлар борасида тўхталиб, томонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир бошқа кўплаб янги нормалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ўзаро савол-жавоб ва мулоҳазаларга бой бўлган тадбирда иштирокчиларни  қизиқтирган барча масалаларга атрофлича тўхталиб керакли тушунчалар берилди.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+