«Яшил макон - ёшлар нигоҳида» танлови ғолиблари аниқланди

28.11.2022 11:11:30

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Жомбой туман кенгаши ташаббуси билан «Яшил макон - ёшлар нигоҳида» номли расмлар танлови ўтказилди.

Тумандаги 20 дан ортиқ умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида ташкил этилган ушбу танловда ўқувчилар юртимизда олиб борилаётган «Яшил макон» умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, лойиҳа мазмун-моҳиятини рангларда акс эттириш шарти орқали баҳслашишди. Баркамол авлод ижод мактабининг соҳа мутахассислари томонидан уларнинг ишлари баҳоланиб борилди.

Танловнинг якунларига кўра, 56-Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Эшмуродова Бону 1-ўринни, 23-Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Нарзиқулова Райхона 2-ўринни, 45-мактаб ўқувчиси Ҳамидова Феруза 3-ўринни қўлга киритди.

Бундан ташқари, ўқувчилар «Энг яхши ғоя муаллифи», «Энг яхши мўйқалам иши», «Энг яхши ижодий иш», «Энг намунавий ёндашув» каби номинациялар бўйича иштирокчиларнинг иши баҳоланди.

Ғолиблар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Дилмурод Маҳрамов,

журналист, партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+