Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими - депутатлар назоратида

19.07.2021 14:07:14

Бугунги кунда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жойларда қай тарзда йўлга қўйилганлиги, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар қандай йўсинда ташкил этилганлигини ўрганиш ва ушбу янгича тизимни янада такомиллаштириш асосий вазифа сифатида қаралмоқда. Бу ишларга депутатлар бош-қош бўлаётганини инобатга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, тизим ишлари тўғри йўлга қўйилган.

Ҳусусан, куни кеча Ховос туманида ушбу ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ва  Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Бегзод Тагаев ёшларнинг хонадонларида бўлишди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган, субсидия тариқасида зарурий асбоб ускуналар ва меҳнат қуроллари ажратиб берилган ёшларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

«Бунёдкор» маҳалласида истиқомат қилаётган Наврўза Арипова қўл меҳнати билан ўзи ва оила аъзоларининг бандлигини таъминлаб, қандолат маҳсулотларини пишириш ва уни сотиш орқали даромад қилаётганлиги,  «Чаманзор» маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Акбармирзо Рафиев устачилик билан шуғулланиб даромад манбаини яратганлиги, «Янгиер» маҳалласида истиқомат қилувчи Камолиддин Эсергапов субсидия орқали олган мотокултиватори билан деҳқончилик билан шуғулланаётганлиги ёшларга берилган имкониятларнинг қанчалик кенг даражада эканлигига яна бир бор исбот бўлди.

 

Ғойибназар РАЙИМНАЗАРОВ,

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+