Ёшлар билан учрашув ўтказилди

15.08.2022 15:08:20

«Адолат» социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутати А.Аймуратова Қораўзак туманида жойлашган 25-сонли умумтаълим мактабида ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари ва таклифларини тинглаш мақсадида «Уюшмаган ёшлар – муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Учрашувда депутат томонидан давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлган ёшлар ва хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шарт-шароитлар борасида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Юртимизда ёшларнинг таълим олиб муайян бир касбни ёки мутахассисликни эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилган. Бунинг учун ҳар бир ёш авлод ўз устида ишлаб порлоқ келажак учун интилса албатта, мақсадига эришади.

Хулоса ўрнида мазмунли ўтган учрашув якунида иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини баён қилиб, қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

 

Салтанат ДАУШБАЕВА,

«Адолат» СДП Қораўзак тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+