Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш йўлида

22.11.2022 12:11:58

Бахтимиз қомусида акс этган ҳаётимизни фаровонликка, жамиятимизни ривожлантиришга хизмат қилувчи мезонларни ҳар бир ёш билиши лозим. Уларни ўзлаштириш нафақат ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлайди, балки давлат ва жамият олдидаги масъулиятини ҳам оширади. Маълумки, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан ташкил этилган «Конституция билимдони» кўрик-танлови ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилади. Айтиш мумкинки, ўтган давр мобайнида мазкур тадбир ёшларимиз ўртасида кенг оммалашди ва унда иштирок этиш истагини билдирувчилар сони йилдан-йилга ортмоқда.

Шу кеча-кундузда ҳам айни танлов Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида ўтказилди. Жумладан, партиянинг Учкўприк туман Кенгаши раиси О.Ҳакимова томонидан тумандаги 28-умумтаълим мактабида тадбир ташкил этилиб, билимга чанқоқ ёшлар қамраб олинди. Унда 20-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нодиржон Каримқулов ғолиб деб топилди ва партиянинг эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Партиянинг Данғара туман Кенгаши томонидан 14-умумтаълим мактабида ўтказилган танловда Дурдонахон Абдураҳмонова ғолибликни қўлга киритди.

- Танловда ёшларимиз моддаларни атрофлича таҳлил қилиш билан бирга, унга мисоллар билан кенг тушунтириб беришга ҳаракат қилдилар, – дейди партиянинг Қўқон шаҳар Кенгаши раиси А.Аҳмаджонов. – Ғолибни аниқлаш жуда қийин кечди. Уларнинг ҳаракатлари, интилишларини рағбатлантириш мақсадида Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Ж.Усмонов бир гуруҳ ёшларимизга эсдалик совғаларини топширди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+