Инсон манфаати, унинг қадр-қиммати бош мақсад

08.01.2022 16:01:58

Мамлакатимизда ўтган 5 йил давомида барча соҳаларни ривожлантириш борасида кўплаб тизимли ислоҳотлар амалга оширилди ва ижобий натижаларга эришилди, бироқ шу билан бирга мазкур соҳада самарали механизмларни яратишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликлар ҳам йўқ эмас. Келгуси 5 йилда бу борада ижтимоий йўналишдаги ислоҳотлар алоҳида аҳамиятга эга, албатта.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз порлоқ келажагига йўналтирилгани, юртимизни ривожлантириш стратегиясининг амалий дастури бўлган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

 7 та устувор йўналишлардан иборат мазкур Фармонда ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон қилиб олинди.

Хусусан, унда эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлаш, адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Фармоннинг эътиборли жиҳатларидан бири шундаки, келгуси 5 йилликка мўлжалланган стратегияда биринчи ўринга шахс, инсон қадри юқори ўринга қўйилган. Бир сўз билан айтганда, амалий натижа, инсон манфаати, унинг қадр-қиммати бош мақсадга айланган.

Қолаверса, Фармонда келгуси беш йил учун устувор йўналишлар белгилаб берилар экан, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият эканлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, кенг кўламли ислоҳотлар жараёни изчил давом этиб, улар сермаҳсул бўлишидан бутун халқимиз манфаатдор“Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармон муҳокамасида барча давлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам фаоллик кўрсатишларига умид қиламиз.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

“Ёш адолатчилар қаноти” фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+