Истеъдод жилолари

17.09.2019 10:09:42

Абдунабиева Камола Тўйчибой қизи. 2001 йил Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. Гулистон Ахборот технологиялари коллежи талабаси. Болаликдан шеъриятга ошно бўлган ижодкор қизнинг маҳаллий ва республика босма матбуот нашрларида шеърлари эълон қилинган. 2018 йилда “Дунёларга танитайлик Сирдарёни” номли ёшлар баёзи китобида шеърлари чоп этилган. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” сафидаги “Истеъдод клуби” аъзоси. Партия томонидан 20-22 август кунлари Дўрмон ижод уйида  ташкил этилган “Истеъдодли ёшлар форуми” иштирокчиси

Абдунабиева Камоланинг келажакдаги орзулари чексиз. Коллежни тамомлаб, олий ўқув юртига ўзи орзу қилган журналистика йўналиши бўйича ўқишга кирмоқчи. Шу танлаган касби орқали Ватанига муносиб ҳисса қўшиш ниятида. Биз ижодкор қизнинг келажакдаги орзулари амалга ошишида муваффақиятлар  ёр бўлишини тилаймиз.

Қуйида ёш шоиранинг ижод намуналаридан эътиборингизга ҳавола этамиз.


Ният

Эл таниди уни ашъорлар ила,
Ғурур-ла номини эслайман ҳамон.
Чин ўзбек аёли - азиз Зулфия,
Баҳор ҳам сиз ила яшайди ҳар он.

Хатто йўлдошидан айирди ҳаёт,
Лекин ачинмади ўтган умрига.
Исмингиз қалбимда доим барҳаёт,
Шукр ўзбек Зулфияси борига.

Умрининг йўлдоши бўлди бир қалам,

Ҳамда ҳамроҳ бўлди гўзал шеърият.

Шундай зотлар борки, мунаввар олам,

Улардек шоира бўлгусим албат.

АТИРГУЛ

Оҳ бунчалар хушбўй бўлмаса,

Атиргулим сенинг ифоринг.
Оҳ бунчалар нафис бўлмаса
Ёноғимдай қизил япроғинг.

Лек айтгин-чи нега ҳар тонгда
Салом дея қучсам гар сени,

Бармоғимни тилиб шу чоғда
Ҳафа қилиб қўясан мени.

Майли устун қўймасман жонни,
Меҳр бериб сени суяман.
Бармоғимдан чиққан ол қонни

Япроғингга суртиб қўяман.


МОМОҲАВО

Бугун момоҳаво ҳафа бўлибди,
Қаранг кўз ёшини тўкмоқда роса
Оқ юзи қорамтир бўлиб қолибди,
Жаҳлдор экан-да ҳаво ҳам тоза,

Қуёш бобо бугун уйида шекил,
Булутлар оралаб мўраламас ҳеч.

Момоқалдироқдан ҳапқиради дил,
Кўз ёш тўкса керак
Бўлса ҳам кун кеч.

Бироқ томчиларни соғинган дала,
Хуш кўрар ниҳоллар унинг кўз ёшин,
Ёмғирдан яшариб ўсар қувонч-ла.

Ғурурла кўтарар майсалар бошин,

Сўнгра қуёш чарақлаб кетар…

ШОИРНИ ЭСЛАБ

Калам олдим кулимга сизни хотирлаб.
Руҳингиз шод этай Муҳаммад устоз.
Шу дам олислардан келар жаранглаб
"Ёз кизим, ёзавер" деган бир овоз.

Сизни билар экан шошкалок шамол,
Кўзингиз ёшига ювинган майса,
Таниркан кўкдаги уялчанг ҳилол,
Илхом олардингиз қушлар сайраса.

Баҳорнинг тафтидан ифорга тўлиб
Очилган гулларни, олис осмонни,
Суйдингиз устозни шогирди бўлиб,
Хеч кимга бермайсиз Ўзбекистонни

Хотирлаб ёздингиз гўзал дамларни,
Битдингиз мисралар кайғу қийнаса
Дедингиз четга сур оғир ғамларни,
Биз бахтли бўламиз худо хохласа.

Аммо хар инсоннинг қисматида бор
Кетмоклик дунёнинг кошонасидан,
Сиз хомуш тўшакда ётиб сўнгги бор
Ўпдингиз лоланинг пешонасидан.

ВАТАНПАРВАРЛАР

Элим деб юртим деб
Яшарлар улар
Тунлари бедорлар
Ватанпарварлар

Хар они хатарда
Кўрқмас ботирлар
Халқнинг мард ўғлони
Ватанпарварлар

Жон фидо эл учун
Гўёки шеърлар
Ўлимдан қўрқмас
Ватанпарварлар

Мард, жасур фарзандлар
Юртни асрарлар
Доим омон бўлсин
Ватанпарварлар

ОҚШОМ

Ой ёғдусида товланди қор,
Тарновда сумалак ялт-ялт этади.
Оқшом, тун сокиндир, гўзал, бетакрор
Кўнгилдан ғам, алам нари кетади

Шамоллар ғувиллаб юзни чимдилар
Дарахтнинг шохлари нотинч негадир
Ой нури остида биллур томчилар,
Қалбга қувонч завқин тугадир.

УСТОЗ

Устоз сиз боғбон, биз гулларингиз,
Сиз ила дарахт бўлди, неча ниҳоллар.
Кеча сизни қучган болаларингиз,
Бугун олимлар-у буюк дахолар.

Устоз, сиз менинг иккинчи онам,
Бу ном, улуғланар коинот аро.
Бобур-у, Улуғбек Навоийлар хам,
Устозлар олдида, тиз чўккан хатто.

Шундай улуғ зотлар, бош экканида,
Мен сизни бағримга босолмайманми?
Сиз пешонамдан ўпганингизда,
Мен, пойингиздан ўполмайманми?
Устоз сиз боғбонсиз, биз гулларингиз!

ОРЗУМ

Шоирлар кўпдир, шоиралар ҳам,
Улардек бўларман қўлласа тақдир.
Муҳаммад Юсуфдек шеър ёзмасам ҳам,
Менинг “шоира” деган номим бор ахир.

Ҳали шеъриятнинг чаман боғида,
Енди унаётган навниҳолман.
Хали униб, ўсиб, мен келажакда,
Гўзал, сарвқомат чинор бўламан.

Бахтлиман, ота-онам севади мени,
Фахрланар, мен ила, устозларим хам.
Дўстларим, “шоира” дерлар, бир куни,
Элга манзур, бир шеър айта олсам.

СОҒИНДИМ

Бувижон, бувижоним соғиндим сизни,
Тунда сизни эслаб тонгда тураман.
Келинг, бир бор ўпай қўлларингизни,
Онам, кўз ёшида, сизни кўраман.

“У ҳаёт” дея, юрагим алдар,
Ох, хаёлимда рухингиз рўё.
Йўлакдан секин мўраласам гар,
Эшикдан кириб келасиз гўё

Мен сизни кўргандим тўрт бахор олдин,
Шунда қор ёғганди, эслайман ҳамон.
Эсиз, қўлингиздан ушлолмай қолдим,
Қор учириб кетганда сизни бувижон.

Энди менга доим эслатар сизни,
Қахратон қишнинг кумуш қорлари.
Сўрасам айтади ахволингизни,
Жаннатнинг ўйноқи шўх шамоллари.

ДУНЁ БОЛАЛАРНИКИ

Сўзлари ўзидек беғубор гўзал,
Ох, бунча ширин, бунчалар асал.
Сиз хам, улар каби бўлгансиз авал,
Азизлар, болаларга беринг дунёни.

Қахратон қишда хам улар юзида
Бахор кулиб турар, чақноқ кўзида
Болалик, жўш урар хар бир сўзида
Азизлар болаларга беринг дунёни.

Мархабо айтганидек биз учун хар дам
“Келишлари бир байрам, кетишлари хам
Уларсиз гўёки зимистон олам
Азизлар болаларга беринг дунёни.

Хали Ўзбекистонни, яшнатар улар,
Улар хақиқий ватанпарварлар.
Шундай экан эй мухтарам дўстлар,
Биз қора кўзларга беринг дунёни.

СЕНИНГ ТАВАЛЛУДИНГА

Онам кўзларида сени кўраман,
Отамнинг мехнаткаш қўлларида хам.
Ватаним гохида эслатар сени
Бувимнинг бебахо, дуволари хам.

Сен менинг боғимда, гул очган бахор,
Қуёшим, уёғотган мени хар нахор.
Болажон юртсан, келажагинг бор,
Сен менинг шавқатим, фахримсан ватан.

Она юртим, фидо сенга бу жон-у, таним,
Ота макон, сенинг ўрнинг менинг қалбимда.
Ягонам жаннатмакон Ўзбекситоним!
Севги ва садоқатим сенга бахшийда.

Бугун, мустақиллик пойидасан сен,
Елканингда хумоқуш, балқ уриб турар.
Тарихинг, баралла мадх этайин мен,
Йигирма уч ёшинг муборак юўлсин!

ШАМОЛ

-Шамол нега шосасан бунча?
Тўхтамайсан, ёнимда бир зум.
Сенга бўлган сўзларим, шунча,
Гув-гув эсиб тинмайсан хар кун.

Қулоғимга гохо шивирлаб,
Ниманидир, айтасан менга.
Гох ўтасан, сочларим силаб,
“Бир зум тўхта” дедим-ку сенга.

Борар йўлим тўзғиб ўтдинг,
Дасрўмолим учириб ўтдинг.
Тўхтамадинг аммо шунда хам,
Сўзларимга бепарво ўтдинг.

НАФИС ГУЛИМ

Ох, бунчалар хўшбўй ,бўлмаса,
Атиргулим, сенинг ифоринг.
Ох, бунчалар нафис бўлмаса
Яноғимдай қизил япроғинг

Лек, айтингчи нега хар тонгда
Салом дея қучсам гар сени
Бармоғимни тилиб шу чоғда
Хафа қилиб қўясан мени

Майли, устун қўймасам жонни
Мехр бериб сени суяман
Бармоғимдан чиққан хар қонни,
Секин кулиб, ўпиб қўяман.

 

САВОЛ

-Умр, нимадир она?
-Умр-дарё оқади.
-Шодлик, нимадир она?
-Қуёш, кулиб боқади.
-Қайғу, нимадир она?
-Қайғу-кузнинг ёмғири.
-Омад нимадир она?
-У, сен туғилган сана.

БАҲОР

Бахор келди, келди гул бахор,
Қор тагида, кўкарар майса.
Табиат кўрк очди, бетакрор,
Қалбим ёришар, қушлар куйлар.

Ешик қоқиб келди, миш келинчак,
Сочлари гўёки. Оқаётган сув.
Чеккасида яшнаб, турар бойчечак,
Сайроқи қушлар, бахш этар кулгу.

Енди, кўкда қуёш чарақлар,
Дарахт новдалари, куртак очади.
Уни кутган эдим қанча, қанчалар,
Бахор, кўнглимга зиё сочади.

БОЛА БЎЛСА ШЎХ БЎЛСИН

Бир кун қўшни боласи қичқирар тонг сахарлаб,
Йўқ, хўрознинг ноласи, қуёш чиқди чарақлаб.
Гох ўтириб йиғлайди, гох ётволиб йиғлайди,
Не бўлди деб қўшнилар эшигидан пойлайди.

Аста чиқдилар ойим, тинчликми, хой эгачи?
Кулиб юрарди доим ё касалми қарангчи?
Бир сўзни айтар такрор, билолмаймиз дилини,
Тушунадиган ким бор ёш болани тилини.

Хуллас икки қўшнилар, овутишар болани,
Гох эркалаб уршдилар, кўп қийнади болани.
Шу пайт кириб мен, қўлчасидан ушладим,
Дедим йиғламагин сен, кўча томон бошладим.

Хамон йиғлар ич этин еб асалим шириним дедим,
Бугун биринчи июнь деб музқаймоқ олиб бердим.
Вой тўхтади йиғиси, хурсанд аммо, нега жим?
Унинг бирдан бир сўзи, мумамоқни хоҳладим

Хой мехрибон болалар, мени эшитиб туринг.
Гар йиғласа болалар, музқаймоқ олиб беринг!
Улар шундай беғубор шўхлик қилиб толмасин.
Элда ахир бир гап бор бола бўлса шўх бўлсин.

МЕХР

Хеч ким дардларимни тингламаса гар,
Шундай интиламан лолазор томон.
Йиғласам лолалар бағрига чорлар,
Шамол хам, шивирлаб кулдирар шуон.

Хеч ким, тингламаса менинг сўзларим,
Қушларга дардимни ошкор этаман.
Кўнглимни оғритса яқин дўстларим,
Ўйноқи капалакни дўст деб биламан.

Кеча кўнглимга яқин инсонлар,
Озор етказди, дилимга бугун.
Оёғим остида қолган лолалар,
Хозир эса тинглар мени жим.

Хой гулзордаги мехрибон дўстим,
Инсонга бергин уша мехрингни.
Майли, эвазига алишаман мен,
Умримнинг энг тотли лахзаларини.

У шундай нарсаки, гўёки сехр,
Капалак, хадя эт, дўстимга мехр.

ҚАДРЛАШНИ ЎРГАТАР ХАЁТ.

Тун чоғи-ю, ухлагим келмас,
Соатга термулиб, ўйлар суряпман,
Соат тўхтаган, миллари юрмас,
Вақт ўтади. Лек, билолмаяпман.

Қанийди, шундай бўлганида-ми?
Унинг милларини, ортга бурасам.
Шунда, болаликка қайтганимдами?
Уни қаттиқ қучиболардим шу дам.

Вақтнинг милларини, ортга бурасам,
Бувим ва тоғамни кўрардим, шунда.
Ох, улар дийдорига тўярдим, шунда,
Афсус, бу ишни, қилолмас хеч зот.

Ха, қадирлашни ўргатар хаёт.

СИРДАРЁ ОНАМ

Хар шеъримда жо этдим сени,
Таърифлайин, кўркам боғингни.
Сармаст қилиб қўйдинг-ку мени,
Тилга олдим, яшнар тоғингни.

Онамдайин азизсан, менга,
Бағрингда мен, гулғунча гўё.
Ошуфтаман. Маконим сенга,
Бетакрорсан, онам Сирдарё.

ОНА ТИЛИМ

Сен ушасан, онам менга алла айтган,
Сен ушасан, шеърларимга жило берган.
Сен ушасан, ўз тилимни бийрон қилган,
Сен ушасан, қалбимда кўртак ёзган.

Сен кўхна тарихдан садосан менга,
Айт, онам ким ўқ отди сенга
Ким туззатди, Навоими айтгин менга,
Сенга шухрат, шону-шавкат бўлсин сенга.

Айтгин, неча қир-у, тоғлар ошдинг,
Неча олим, мутаффакир, дахоларни кўрдинг.
Қай шахардан, қай бир дунёдан қочдинг,
Неча тирилдинг-у, неча ох ўлдинг?

Лек, бағримизга қайтдинг сен яна,
Сенла бугун юртимизда, тўй-у тантана.
Яшна доим шодликка бой ўзбек тилим,
Чунки сен ўзига бек она тилим


Зулфияни соғиниб
Мактуб ёздим сизга муҳтарам устоз
Сиз митти юракда улкан бир тилак
Қаламингиз сеҳридан олдим мен бироз
Зулфия устоз сиздай бўлишим керак.
Сизнинг қўлингизда туғилди баҳор,
Боғлар қийғос гулда яхлит бир чаман.
Қиқирлаган булоқда суратингиз бор,
Сизни соғндику неварангиз ҳам.
Сиз таърифлаган мажнунтолнинг остида
Келинг бир зумга суҳбат қурайлик .
Мақтовдан мажнунтол хурсанддир жуда
Рахмат айтар ҳамон бошлари эгик.
Шерият боғидаги ниҳолдан сўрсам
“Зулфия қаерда,Зулфия қани?”-
Ниҳоллар айтишди ғурурла шу дам
“Зулфия шу боғда доим яшайди.
Расмингизга боқдим бироз овуниб,
Устоз хотирладим сизни соғиниб.


Капалак
Тўрт баҳорни кўрган шўҳ қизалоқдай
Бир куни гулзорда сайр қилардим.
Капалак мен билан аҳил ўртоқдай
У билан яйраб , қувнаб ўйнардим.
Мен гуллар бағрига ётсам у эса
Атиргул япроғин кўрпа қиларди.
Агар гул тикони бармоғим тилса
Қанотлари ила сийпаб қўярди.
Шу он қулоғимга секин пичирлаб,
Кел бекинмачоқ ўйнайлик деди.
Мен-чи айёрона кулдим қиқирлаб,
Бекинардим мен, у қидирарди.
Мени беркитишди алвон лолалар,
Лек хиёнат қилди лоланинг дўсти.
Капалак топволди ,чақимчи кулар.
Қизғалдоқлар шундоқ бўларкан ўзи.
Енди у бекинди қай бир томонга,
Қидирдим ,аммо тополмадим ҳеч.
Ҳайирлар ёлладим болажон кунга,
Дўстимни йўқотдим кириб келди кеч.
Қуёш олиб кетди дўстимни э воҳ,
Болалигим уларга бўлибди ҳамроҳ.


Сеҳрли олам.

Аёз бобо ун сепиб кетди заминга,
Сурат чизган эмиш деразамга ҳам.
Шу ҳолат мўжиза туйилар менга,
Ростдан эртак экан ўзи бу олам.
Ўйноқлаб ёғаётган қорлар гўёки,
Рақсга тушаётган оппоқ капалак.
Билмайман бу ози рўйми ёки,
Мени оғишлаган сирли бир эртак.
Аёз бобо чизган ўшал суратни ,
Ўхшатдим нафис бир қор парчасига.
Уни деразага эмас у балки,
Чизибди қалбимнинг ойначасига.
Шу сурат тутқазди қўлимга қалам ,
Сеҳрли эканда ўзи бу олам.

 

Мен боламан
Мен боламан катталарча шеърлар ёзсам ҳам
Мен боламан йиқилганда кулиб турсам ҳам
Ойижоним қўлларидан ишин олсам ҳам
Мен боламан ўн иккига кирган бўлсам ҳам
Ахир не қилай кета олмасман
Болаликнинг гул тўшалган остонасидан
Йўқ қайғу маконига бормайман
Ўпай болалик гулининг пешонасидан
Аммо бир ун кун келиб барибир ўтаман
Янги ҳаётнинг сарҳадлридан
Гоҳ йиғлаб ўксинсам, гоҳо куламан
Қоқилмай юрмасман сўқмоқларидан .

Жинғилжон

Ёл бўйида мунғайиб .
Маъюс ўсган жинғилжон
Кимни бунча сарғайиб.
Кутадирсан жинғилжон
Нега жоним турадирсан панада.
Бошинг эгиб овлоқларда-далада
Гулларинг-ку ҳид таратас шу боис.
Сенга насиб этмаганми эъзозлар
Бўлиб тўп-тўп сукут сақлайсан нега.
Нега бошинг эгиб келдинг дунёга
Қўй раҳмимни келтирмагин жинғилжон…

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+