Меҳр учун пул тўланмайди

28.06.2021 12:06:57

Айни пайтда халқимиз саломатлиги йўлида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг ҳар бир куни қаҳрамонлик, ҳақиқий фидойилик намунасидир. Шифокорлар бугун халқ саломатлиги йўлида бор куч ва меҳнатларини сафарбар қилиб, чинакам қаҳрамонлик билан беморлар дардига малҳам бўлмоқдалар.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида туну кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида давлат тасарруфидаги шифохоналар билан бир қаторда юртбошимиз, давлатимиз томонидан тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар, яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланиб, хусусий, давлат-хусусий шерикчилик йўналишида халқимиз соғлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда эл орасида ўз номи, нуфузи, ҳурматига эга бўлаётган, турдош муассасалар ўртасида рақобатбардошликда намуна бўлаётган,  фаолият юритиш баробарида Юртбошимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда иштирок этаётган, соҳа ривожи йўлида қабул қилинаётган Фармон, Қарорлар ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатаётган хусусий клиникалар ҳам бугунги кунда кўпчиликни ташкил этмоқда. 

Азиз  ўқувчим, ҳозирги кўпчилик давлат тиббий муассасалари билан бир қаторда хусусий клиникалардаги аҳвол, “дард чекиб, даво билан бир қаторда тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино айтганидек, табибнинг ширин сўзи, қўллаб-қувватлашига муштоқ бўлиб келган бемор дардига у ерда фаолият олиб бораётган докторлар, ҳамширалар, борингки, кичик тиббий ходимларнинг беэътиборлиги, ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлиги, халқ тили билан айтганда ишга ўзларининг шахсий муаммоларини ҳал этиш, уйидан дам олишга келиши, хусусий клиникаларга беморларнинг тўлаётган пули уларга етарлича ишлатилмаётгани” тўғрисида баъзи бир нохуш, нотўғри фикрларни билдираётган паллада, сизга бир хусусий клиника мисолида давлат шифохонаси билан бир қаторда шахсий даволаниш масканларига киришдан бошлаб, то соғайиб, у ердан чиқиб кетгунгача у ердаги кечаётган ўзгача ҳаётни, бўлиб ўтаётган воқеаларни, ташқаридан келиб-кетувчи бир кузатувчи эмас, ана шу шифохона ичкарисида ростдан ҳам барчасини ўз кўзи билан кўрган, гувоҳи бўлган бемор сифатида айтиб бермоқчиман.

Шундай қилиб, мен яқинда Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Чилонзор-23 даҳа, Катта хирмон тепа кўчаси, 2В-уй манзилда жойлашган “NBF-MED” хусусий клиникасига фарзандларим ва яқинларимнинг тавсияси билан даволанишга ётдим.

 Мен қандли диабет, стенокардия, қон босимини ошиши каби бир қатор касалликлар гулдастаси билан давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида кўп йиллардан буён даволаниб келаман. Энди ўзингиздан қолар гап йўқ, бемор одам қаерга борса ҳам ўзи учун яхши шароит, тиббиёт ходимлари эътиборини истайди.

photo_2021-06-28_09-30-00

 photo_2021-06-28_09-30-09

photo_2021-06-28_09-30-22

photo_2021-06-28_09-31-30

Шуларни барчаси “NBF-MED” хусусий клиникасида жуда яхши йўлга қўйилгани,  барча лаборатор ва клиник текширувлар юқори даражада олиб борилиши, клиникада даволаниш учун кундузги, стационар ва оғир инсульт, инфаркт, неврологик касалликлардан кейинги босқичда даволаниш учун жонлантириш, лаборатория, физиотерпия бўлимлари борлиги, кардиолог, невропотолог, ЛОР, уролог, гинеколог, эндокринолог, физиотерапевт, УТТ каби тор мутахассисилик шифокорлари, шунингдек бугунги кунда тиббиёт янгиликларидан бўлган озонотерапия хоналари мавжудлиги, бир марта мурожаат қилган бемор яна шу клиникада соғлигини тиклаётгани тўғрисидаги яқинларимни гапларидан кейин шу ерда даволанишга қарор қилдим.

“NBF-MED” хусусий клиникаси регистратурасига  кириб, стационар даволаниш учун келганимни айтиб, ҳар бир кирган кишини ўрнидан туриб, табассум билан салом бериб,  қарши олаётган қизларга мурожаат қилдим.  Улар менга стационар бўлимга боришимни айтиб, ўзлари  телефонда бўлимга қўнғироқ қилишди.

 photo_2021-06-28_09-30-31

Мен қизлар айтган  эшикдан кираётганимда хушфеъллик билан кутиб олиб, ўзини шу клиника бош шифокор, кардиолог-реаниматолог врач Умаров Бегзод Умирович деб таништирган 35-40 ёшлар чамаси бир йигит  мени “Эндокринолог. УТТ” деб ёзилган эшикка бошлади. У даволанишга ётаётган ҳар бир бемор энг аввало УТТ, ЭКГ, ЭХО, текширувларидан шу ерни ўзида дарҳол ўтказилиб, кейин хоналарга  жойлаштирилиши, ҳар бир бемор палата даволовчи шифокоридан ташқари бош шифокорнинг ўзи, терапевт, эндокринолог, невропотолог, зарур ҳолларда эркаклар уролог, аёллар гинекологлар томонидан назоратга олиниши, лаборатор текширувлардан кейин консилиум ўтказилиб, комплекс даволаш ишлари олиб борилишини тушунтирди.

photo_2021-06-23_08-02-26 (2)

photo_2021-06-23_08-02-26

photo_2021-06-28_09-30-18

 Кейин хонада ишлаётган эндокринолог шифокор Кадирова Васила Комилжоновна билан маслаҳатлашиб, шахсан ўзи юрагимни УТТ аппаратида текширувдан ўтказди ва Василахонга мени эндокринологик ва бошқа текширувлардан ўтказишини тайинлади.

photo_2021-06-28_17-10-25

photo_2021-06-28_17-10-26 (3)

Бошқа клиника ва давлат шифохоналарида палата шифокорининг келишини зориқиб кутадиган  бемор сифатида бундай ҳолат мени ҳайрон қолдирди. Мени танимасдан, кимлигимни билмасдан шахсан ўзингиз кутиб олганингиздан ҳайрон қолдим, десам, Бегзод Умирович жилмайиб, “Бизни клиникамиз ходимлари “Бу даргоҳдан ҳеч ким норизо чиқиб кетмаслиги керак, биз халқ хизматидамиз” тамойили асосида ишлайди. Мен ҳар бир беморни шахсан ўзим танишим, у ҳақда маълумотга эга бўлишим зарур”- деб жавоб берди. “Беморларнинг шунча пуллари қандай нарсалар учун сарф қилинади?”-деб қитмирлик билан берган яна бир саволимга Бегзод Умирович ва Васила Комилжоновна “шу ерда олиб бориладиган муолажа, дори, овқат, ётар-турарга сарф этилади. Меҳр учун пул тўланмайди. Меҳрни биз берамиз”- дейишди.

photo_2021-06-28_09-38-43

 “Бунга салоҳиятларингиз, шифокорларингиз ва бошқа ходимларнинг малакаси етадими?-деб берган саволимга Бегзод Умирович: - Албатта, чунки биз нуфузимизни бир даражада ушлаб туриш, уни янада кучайтириш учун фақат  малакали, тажрибали, одамлар билан ишлаш қобилиятига эга шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ва бошқа ходимларни талабчанлик билан танлов асосида ишга оламиз ва келажакда давлат тиббиёт муассасаларида бўлганидек, хусусий клиникамизда ҳам илмий изланишларни даволаш ишлари билан биргаликда олиб боришни режалаштирганмиз - деб жавоб қайтарди.

photo_2021-06-28_09-32-10

Елкасига кўчма ЭКГ аппарати сумкасини осиб олиб, мени қўлимдан тутиб юқорига авайлаб етаклаётган ўзидан олдин кулгичлари кулиб турадиган ҳамшира Облоева Хуршида, кичик тиббий ходим Турдихон опа билан менга ажратилган, ҳамма шароитлар ўзим истагандан-да аъло шинам хонага кирдим. Жойлашиб олишга улгурмай, патнисда чой ва овқат кўтариб ошхона ходими Андреева Алла кириб келди ва доим  биз беморларни хизматида эканлигини хушмуомалалик билан изҳор қилди.

photo_2021-06-28_09-38-31

Орадан 10 дақиқа ўтмасдан бош шифокор, невропотолог, эндокринолог, терапевт хонага кириб, жойида савол-жавобдан кейин, текширувлар натижаси асосида даво муолажаларини тайинлаб чиқиб кетишди.

204285570_2397795927030638_1887563550959061768_n

Мени палата врачим терапевт, юртимизга короновирус кириб келиши билан биринчи кўнгиллилардан бўлиб шу кўзга кўринмас ёв билан курашишга бел боғлаган, одоби ўзига ярашган, ёш бўлишига қарамасдан касбининг устаси бўлган Нуриддинжон Абдуназаров эканлигини билиб олдим.

photo_2021-06-28_09-37-39

photo_2020-04-19_23-43-41photo_2020-07-04_22-17-27

Бундай тезкорлик, эътибор, хушмуомаладан ҳайратланаётган менинг ўйларимни штатив, бир неча осма ва шприцли уколларни кўтарган иккита кундузги муолажалар ҳамширалари Жуманиёзова Барнохон ва Гафурова Раилянинг “хуш келибсиз, опажон, сизни албатта бу даргоҳдан соғлом ва албатта тетик қилиб чиқариб юборамиз” дея табассумли нутқлари бузди.

photo_2021-06-28_17-10-29

photo_2021-06-28_17-10-27 (2)

“Опажоним, камчиликлар йўқми, бизнинг ишимизни яхшилаш учун қандай таклифларингиз бор?” деб соатда саксон  кирадиган хўжалик бекаси Нодирахонни кўрсам кайфиятим кўтарила бошлади...

photo_2021-06-28_09-39-10

Кунларим шу тарзда ўта бошлади.... Ҳар кун эрталабдан муолажалар, физиотерапия, лимфодренаж деган зўр муолажаааааа, овқатланиш, уколлллар, қайта лаборатор таҳлиллар, инсоний юмшоқ, меҳрли муносабатлар...

photo_2021-06-28_09-31-53

photo_2021-06-28_09-31-47

Азиз ўқувчим, мени бу аёл намунча меҳр, муҳаббат, эътибор деб қолди, нима, уйида, яқинларидан кўрмаяптими экан дерсиз?..

Йўқ, Аллоҳимга шукурлар бўлсинки, мен оилам ва яқинларим, дўсту ёрларим меҳри, муҳаббати, эъзози, ҳамкасбларим иззати қуршовидаман.

Лекин ҳамма одамлар жиззакилиги, бир-бирини хафа қилиши, камситиши, ўзининг барчадан устунлиги, пулу давлати билан кибрга берилиб оёғи ердан узилаётгани оддий бир ҳолга айланиб қолган, инсонни инсонга ҳеч бир сабаб, мақсадсиз меҳри, эътибори, ширин сўзи анқонинг уруғи бўлган замонимизда  мен буларни бекорга ҳижжалаб айтаётганим йўқ, чунки бу ҳолат менга ҳамма оқ халат кийганлар ўз масъулиятини унутмаганлиги, ўз ризқини ҳалол меҳнат билан топаётганлиги, қолаверса рақобатда бошқалардан фақат тадбиркорлиги, изланувчанлиги билан олдинда бораётганлигини яна бир бор исботлади.

photo_2021-06-29_16-50-47

photo_2021-06-29_16-50-31

Яна бир нарса: бу ерда  бош ошпаз Қўйлиева Мухаббат, ошпаз Музаффарова Мунаввар томонидан тайёрланаётган таомлар, салат ва пишириқлар, компот ва шарбатларнинг ширин ва бетакрор таъми оғзингизда, ранг баранглилиги кўз олдингизда анчагача қолади.

photo_2021-06-29_16-50-40

Мен мазкур клиникада 10 кун даволандим.

Шу кунлар ичида неча-неча беморлар шу даргоҳдан кардиолог-реанимотолог Бегзод Умирович, кардиолог Қиличева Оксана Бахтиёровна, терапевт Абдуназаров Нуриддин Сагдуллаевич, невропотолог Нурмаматов Толиб Дустмуродович,  эндокринолог Кадирова Васила Комилжоновна, таниқли ва тажрибали УТТ шифокори Шоабдукаримова Сурайё Бахадировна, ЛОР-оториноларинголог Равшанов Жахонгир Қахрамонович, невролог-нейрофизиолог Магзумова Раъно Арсланбековна, гинеколог Хошимова Дурдона Фатхуллаевна, педиатр Рахматуллаева Дилдора Муродовна, уролог Салаев Шухрат Рахманович, гўзал, тажрибали ҳамширалар Юнусова Умида,  Облаева Хуршида, Рашидова Саодат, Алимбаева Маҳлиё, Нуруллаева Кумуш, Бойжигитова Дилнавоз,  лаборант ҳамшира Олимова Бахтигул, физиотерапия бўлими  ҳамширалари Рахимова Мадина, Орипова Мақсуда, кичик ходимлар  Пирматова Наима, Рахметова Турдихон, Таджиева Жадра, Сафарбаева Равшанойдан  миннатдор бўлиб чиқиб кетганларини гувоҳи бўлдим.

photo_2021-06-28_17-10-27

photo_2021-06-28_09-30-54

photo_2021-06-28_09-31-21

Бу мақолам “NBF-MED” хусусий клиникаси учун реклама ёки мақтов эмас, азиз ўқувчим.. Клиника ўз нуфузи билан рекламага муҳтож ҳам эмас.

Мени фақат уларни ҳар бирига алоҳида “Сизга ташаккур, азиз инсон, борингизга шукур, меҳнатингизга рози бўлинг” дегим келди...

Гулбаҳор Аллакова

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+