Мустаҳкам дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида

28.01.2022 14:01:04

Бугунги кунда халқаро тажриба ўз минтақасидаги қўшни мамлакатлар билан ўзаро самимий ва дўстона муносабатлар ўрната олмаган мамлакат яккаланиб қолишини кўрсатмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йилда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам мамлакатимиз ташқи сиёсатини амалга оширишда қўшни давлатлар билан устуворлик давом эттирилиши маълум қилинган эди. Бу давлатимиз олиб бораётган очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадларимиздан келиб чиққан ҳолда, бошқа мамлакатлар билан кўплаб соҳаларда дўстона алоқаларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришни англатади.

Бундай фикрлар Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди ташаббуси билан кўп қиррали ҳамкорликни ва кўп томонлама муносабатларни янада кенгайтириш, минтақавий боғлиқликни кучайтириш ҳамда минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида ҳам давлатимиз раҳбари томонидан яна бир бор таъкидланди.

Видеоанжуман шаклида ўтказилган учрашувда президентимиз Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, «Ҳиндистон – Марказия Осиё» форматидаги амалий ҳамкорликни илгари суришнинг стратегик устувор йўналишларини белгилаб, бу борада аниқ таклифларни илгари сурди.

Шу билан биргаликда, Юртбошимиз ўз нутқида томонидан таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиёт, инновациялар ва рақамли технологиялар, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни илгари суриш борасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Қолаверса, Давлатимиз раҳбари Афғонистонда сақланиб қолаётган мураккаб вазиятга алоҳида тўхталди. Ушбу мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, гуманитар инқирознинг авж олишига йўл қўймаслик, йирик инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга кўмаклашиш чораларини кўриш муҳим экани таъкидланди.

Саммит якунида дўстлик муносабатларини ва устувор йўналишларда узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган Деҳли декларациясини қабул қилинди.

Ориф ШУКУРОВ,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кеенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+