“Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси

Лойиҳа мақсади. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда “Адолат” СДПнинг  фаол иштирокини таъминлаш, партиянинг ёшлар сиёсатига доир ғояларини рўёбга чиқариш, умумтаълим мактаблардаги ички тартиб қоидаларни янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, мақсадсиз пул йиғимларига чек қўйиш ҳамда мактаб ҳаётида жамоатчилик ўрни ва роли самарадорлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш давомида таълимга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда уни самарали бажарилишида муносиб иштирок этиш, таълим муассасаларида ижтимоий тенгликни таъминлаш, ўқув синфларида ўқувчилар сонини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, мактаб ўқувчилари орасида ижтимоий тенгликни таъминлаш каби вазифалар бажарилади.

Ҳамда жойларда 11 йиллик таълимнинг ташкил этилиши ҳолати, ўқувчиларга ягона мактаб кийими жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.