“Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси

Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи ва энг асосий бўғинидир. Мутахассисларнинг илмий хулосасига кўра, инсон ўз умри давомидаги барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Шу боис болаларнинг соғлом ва билимли, етук кадрлар бўлиб вояга етишида боғча тарбияси жуда муҳим ўрин тутади.

Лойиҳанинг мақсади – мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашнинг ҳолати, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этилиши, давлат-хусусий шериклик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилинишида самарали жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатишдан иборат.