ПРЕСС-РЕЛИЗ

28.01.2020 17:01:37

“Адолат” СДПнинг мамлакат ва жамият тараққиётидаги иштироки, давлат бошқарувидаги ўрни кўп жиҳатдан сайлов натижаларига боғлиқ. Шунинг учун бу галги сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Партия “сайловларга муносиб номзод ва халқчил сайловолди дастур билан кириб бориш муваффақиятнинг гарови” тамойилига амал қилмоқда. Халқ ишончига сазовор бўлган, уларга сайловолди дастуридаги энг устувор йўналишларни  етказа олиш қобилиятига эга бўлган номзодларгина сиёсий курашда ғолиб бўла олиши мумкин.

Шу боисдан жорий йилнинг 3-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун семинар тренинг бўлиб ўтди. Унда сиёсатшунослар, имиджмейкерлар, сиёсий-консултантлар, журналистлар, психологлар томонидан партия номзодлари бўлғуси сиёсий курашларга тайёрланмоқда.

Семинарда дастлаб жорий йилда қабул қилинган Сайлов кодексининг ўзига хос жиҳатлари, номзодларни рўйхатга олиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби, шакллари, усуллари тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, номзодларга бугунги глобаллашган жамиятда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланмасдан туриб, муваффақият қозониб бўлмаслиги қайд этилди.

Маърузаларда таъкидланганидек, ҳозирги сайловчилар 5 йиллик сайловчи эмас, улар сиёсий ва мафкуравий жиҳатдан мутлақо бошқа фуқаролар, улар олиб борилаётган ислоҳотларга мос равишда прогрессив фикрлайдиган сайловчилардир.

Шунинг учун халқ қаршисига чиқаётган ҳар бир номзоднинг билим савияси, нутқи мукаммал бўлиши, энг асосийси, аҳоли билан мулоқот қила олиши лозим. Бу ўринда партия Сайловолди Дастуридаги вазифаларни номзодларга батафсил тушунтирилди. Бундан ташқари номзодларга сайлов округининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари, округ аҳолисининг қизиқишларидан келиб чиқиб  ўз дастурларини тайёрлаш бўйича мастер-класслар ўтказилди.

Қизғин бахс-мунозараларга бой бўлган семинарда амалиётчилар томонидан номзодларга ўтган сайловларда йўл қўйилган камчиликлар, қилинган хатолар чуқур таҳлил этилиб, уларни қайтармаслик бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Семинарлар дебатлар, интервюлар бериш, сайловчилар билан учрашувлар, қалтис вазиятларда ўзини тутиш каби амалий машғулотлар давом эттирилмоқда.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+