Барча сайловда фаол!

22.12.2019 10:12:03

Жойларда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлигига қўйилган номзодларга овоз бериш жараёнлари аҳолининг сиёсий фаоллигини оширмоқда. Барча бугунги сиёсий тадбирда фаол иштирок этиб, ўзи танлаган муносиб номзодга овоз бермоқда.

Сайлов кунига қадар бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари сайловчиларнинг сиёсий қарашларини шакллантирди. Улар барча номзодлар билан танишишди. Бугунги кунга астойдил тайёргарлик кўришди. Бугун эса ўз сайлов участкаларида бўлиб, ўзи танлаган ва муносиб деб билган номзодга овоз беришмоқда. Ушбу сиёсий кунда илк сайловчилардан тортиб то нуроний онахонларимизгача фаол иштирок этишмоқда. Бу эса уларнинг фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашда ҳамда юртимиз келажагига бефарқ эмасликларини белгилаб беришда хизмат қилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+