Хазораспликлар партиянинг илғор ғояларини қўллаб-қувватлашди

18.12.2019 16:12:04

Хазорасп туман  Бўстон қишлоғидаги “Халқ театри” мажмуасида  “Биз адолат тарафдоримиз!” шиори остида акция ўтказилди. Сайлга кенг жамоатчилик,  туман ва  партия фаоллари, хайрихоҳлари,  депутатлари,  воҳага таниқли санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Партиянинг дастурий ғояларини омма орасида кенг тарғиб қилишга бағишланган маданий-маърифий тадбирнинг даставвалидан ўрин олган митингда Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов сўзга чиқиб, давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга оширишда партия олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтди.  Шунингдек, 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга партия томонидан пухта тараддуд кўрилаётгани, сайловчиларнинг сиёсий жараёнларда фаоллигини ошириш тўғрисидаги фикр ва мулоҳозалари ҳамда партияни қўллаб-қувватлашга қаратилган мурожаати иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Тадбир давомида партия фаолиятига оид лавҳалар, ғоявий чиқишлар, партияга доир викторина саволлари,  иқтидорли ёшларнинг ижодий чиқишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Юзма-юз мулоқотларлар давомида  партиянинг омма орасида юксалиб бораётгани, хайрихоҳлар сонининг ортиб бораётгани  намоён бўлди.

Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан инсон омилига жиддий салбий таъсир қилувчи диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, коррупция, “оммовий маданият” каби иллатлардан асраш ҳақида сўз юритилди.  

                                                                                                   Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                 Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                   Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+