Коррупцияни буткул йўқ қилиш мумкинми?

20.12.2019 20:12:57

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўз сайловолди дастурида илгари сураётган коррупцияга қарши курашиш ғояси бўйича тарғибот ишлари жойларда қизғинлик билан давом эттирилмоқда. Шундай учрашувлардан бири яқинда партиянинг Ховос туман Кенгаши томонидан ташкил этилди. Туман Темирйўлчилар маданият саройида ўтказилган тадбирда фаол ёшлар, партия ходимлари, депутат ва бўлажак депутатликка кўрсатилган номзодлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввало, мамлакатимиз ривожланишига тўсиқ бўлиб турган энг катта омиллардан бири коррупцияни буткул йўқ қилиш борасидаги устувор аҳамиятга эга ғоялар тарғиботидан бошланди. Барча йиғилганлар унинг моҳиятини, халқимиз учун зарар келтирадиган жиҳатлари ҳақидаги фикрларга ҳамоҳанг ўз муносабатларини билдирдилар. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 74-Янгиер сайлов округидан кўрсатилган номзод Нодира Джанибекова ҳам бу ҳақида муҳим йўналишли ишлар олиб борилаётганлиги ва иллатни бартараф этиш тактикалари хусусида маълумотлар келтирди.

Ғойибназар РАЙИМНАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ховос туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+