Номзод даромад солиғи тўловларини оптималлаштиришни таклиф қилди

13.12.2019 12:12:29

Халқ депутаталари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 27- «Дўстлик» сайлов округидан кўрсатилган номзод Мирлазиз Саидов Сергели туманидаги «Дўстлик» маҳалласи сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда дастлаб номзод сайловчиларни ўз таржимаи ҳоли билан таништириб ўтди. Шундан сўнг, сайловчиларга ўз сайловолди дастурини ундаги муҳим ҳисобланган жиҳатлар ҳақида ҳалқ манфаатлари кўзланганлигига урғу бериб ўтди.

Мирлазиз Саидов Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурида илгари сурилган мақсадлардан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида бир қатор устувор вазифаларнинг амалга оширилишини муҳим, деб ҳисоблайди.

Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишини таъминлаш, жамиятнинг инновацион, интеллектуал салоҳияти ва инсон капиталини ривожлантириш, даромад солиғи, коммунал тўловлар ва аҳолига хизмат кўрсатиш тўловларини оптималлаштириш, уй–жой соҳасидаги қонунчиликнинг бажарилиши устидан самарали жамоатчилик ва давлат назоратини ўрнатиш каби муҳим масалаларга этибор қаратган.

Сайловчилар номзоднинг дастуридан келиб чиққан ҳолда саволлар беришди. Айниқса, солиқ, коммунал тўловларни соддалаштириш бўйича таклифлари биз каби фуқароларнинг эртанги кундаги турмуш шароитларимизга енгиллик яратишга ёрдам беради. Номзоднинг сайловолди дастури фуқаролар томонидан ижобий баҳоланди ва илиқ кутиб олинди.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+